Samsung: Galaxy Tab S3 тақдимотига оз қолди

Samsung: Galaxy Tab S3 тақдимотига оз қолди

Samsung Берлинда тез кунларда бошланиши кутилаётган IFA-2016 кўргазмасида Galaxy Tab S3 планшетини намойиш этади. Планшетлар ўтмишдошлари каби 8.0 ва 9.7 дюймли экранларга эга бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда моделнинг 8.0 дюймли варианти Хитойнинг телекоммуникация қурилмаларини сертификациялаш марказининг (TENAA) базасида пайдо бўлган. Ушбу модель AMOLED матрицали 2048×1536 пиксел сиғимидаги экран билан таъминланади. TENAA базасидаги маълумотларга асосан, Galaxy Tab S3 8.0 қуйидаги техник параметрларга эга бўлади:

• 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира;
• microSD слот (128 ГБгача);
• 8 МП асосий ва 2 МП олд камера;
• Аккумулятор сиғими – 4000 мА/соат;
• Android 6.0 версиясидаги TouchWiz интерфейси.

Шунингдек, аввал хабар берганимиздек IFA-2016 кўргазмаси доирасида Samsung Gear S3 смарт-соатини ҳам тақдим этилиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.