Samsung “Galaxy” туркумида арзон планшетни намойиш қилди

Samsung “Galaxy” туркумида арзон планшетни намойиш қилди

Samsung планшетлар қаторини яна битта 7 дюймли “Galaxy Tab J” номли янги қурилма билан тўлдирди. Мазкур ихчам планшет модели бошланғич даражали планшет бўлиб, ундан смартфон сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Унга SIM-карта ўрнатиш, 4G алоқа тармоғида юқори тезликдаги интернетга уланиш, қўнғироқларни амалга ошириш, қабул қилиш, смс-хабарлар билан ишлаш мумкин.

Янги планшет — Samsung Galaxy Tab J 7 дюймли, пиксель сиғими 1280×800 (HD) бўлган WXGA туридаги дисплейга эга. У 4 ядроли, частота тезлиги 1,5 ГГц, тезкор хотираси 1,5 ГБ бўлган процессорда ишлайди. Планшетнинг доимий ички хотираси 8 ГБ. microSD қўшимча хотира бўлмачаси орқали хотирани 200 ГБгача ошириш мумкин.
Планшет корпусининг орқа панелида 8 мегапикселли, f/1.9 апертурасига эга объективли камера ўрнатилган. Олд панелдан 2 мегапикселли камера жой олган.

Galaxy-Tab-J Galaxy-Tab-J-2

Samsung Galaxy Tab J 7 планшети Wi-FI 802.11 b/g/n ва Bluetooth 4.0 симсиз алоқа тармоғи, A-GPS навигация модули ва FM радиони қўллаб-қувватлайди.

Samsung Galaxy Tab J 7’нинг аккумулятори 4000 мА соат электр токи сиғимига эга . Бу унга 9 соат узлуксиз ишлашига етади. Унинг тизими Android 5.1.1 Lollipop’нинг мослаштирилган TouchWiz талқинида ишлайди. Унда планшетдан болалар фойдаланишларига мўлжалланган Kids Mode ҳамда фойдаланувчига қўнғироққилган одамга эгаси рулда эканидан хабар берувчи S Bike режимлари ўрнатилган.

Samsung Galaxy Tab J августдан бошлаб оқ ва тилларанг корпусли талқинларда $190 доллардан сотувга чиқарилади.