Samsung Galaxy Watch: “ақлли” соатларнинг учинчи авлоди, бир қувват олса 80 соат ишлайди

  •   Saroy
  •  744
  •  10.08.2018 12:52

Samsung Galaxy Watch: “ақлли” соатларнинг учинчи авлоди, бир қувват олса  80 соат ишлайди

Samsung компанияси “ақлли” соатларининг янги авлодини намойиш қилди. Янги қурилма энди Galaxy Watch, деб аталади. Гаджет симсиз қувватлантирилиши мумкин, масалан «иккиталик» зарядка гиламчаси бўлмиш  Wireless Charger Duo орқали. Қурилма бир бор тўлиқ қувват олгандан кейин, нақ 80 соат ишлаб беради. Фойдаланувчилар ҳар кунги соғламлаштириш машқларини бажариш мумкин, стресс даражасини, уйқу сифатини ва бошқа кўплаб юмушларни амалга ошириш имконига эга.

Дастлабки қарашда, янги қурилма ҳам аввалги Gear версиясида мавжуд функцияларга эгадек, жумладан бошқариш элементи устидан ишлайдиган думолоқ базелни ҳам ҳисоблаганда. Аммо, амалда унинг фнкциялари анча кенгайтирилган.

ЎҚИНГ:«Вақти келди»: Qualcomm смарт-соатлар процессорининг иккинчи авлодини тақдим этяпти!

Galaxy Watch айни пайтда иккита катталикда чиқарилмоқда. Бири 42 мм, иккинчиси 46 мм ҳажмда, Қолаверса қурилманинг ранги ҳам бир нечта (кумиш, қора ва пушти олтин рангларда). Махсус датчик фойдаланувчининг уйқусини барча босқичда кузатиб туради, ҳатто қандай қилиб қониқиб ухлаш йўллари ҳақида  ҳам маслаҳат беради.

 4G-моделли Galaxy Watch’дан смартфонсиз ҳам  қўнғироқ қилса бўлади (LTE 15 та мамлакатда амал қилади), шунингдек, соатлар кўп спорт турлари бўйича қўллаб қувватланган (залда бажариш учун 21 та янги машқлар ва 39 та машғулотлар). Соатда калькулятор ҳам бор. У эгасининг вазнини,   еган овқатининг калориясини ҳам ўлчаб туради. Бунинг учун фойдаланувчи таомни суратга туширса бўлди, қолганини  тизимнинг ўзи бажаради.

ЎҚИНГ:Galaxy Watch «ақлли» соатининг тақдимот ва савдога чиқиш вақти маълум бўлди

Galaxy Watch шунингдек сизнинг кундалик режангизни ҳам кузатиб бориши мумкин. Сизга рақамли ёрдамчи бўлиб, кун бўйи режалаштирган тадбирларингиз ҳақида хабар бериб туради. Samsung Galaxy Watch классик механик соатларнинг овозини ҳам ўхшата олади (чиққиллайди ёки фойдаланувчига ҳар соатда сигнал беради). Қолаверса,  янги қурилма  Corning Gorilla Glass DX+ ҳимоя ойнасига ва 5 атм сув ўтказмайдиган тизимга эга.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.