Samsung Galaxy X: кореяликлар инқилобий буклама смартфоннинг тақдимот куни ва ҳатто нархини ҳам айтишди!

  •   DiMaX
  •  1988
  •  12.09.2018 17:55

Samsung Galaxy X: кореяликлар инқилобий буклама смартфоннинг тақдимот куни ва ҳатто нархини ҳам айтишди!

Жанубий кореялик техногигант жорий йилнинг 7 ноябрида Samsung Developer Conference анжуманини ўтказади. KoreaHerald нашрига кўра, ушбу тадбирда унинг қайишқоқ дисплейли букланувчан смартфони ҳам тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Samsung директори сўз берди: буклама смартфон шу йилиёқ чиқади!

Ўтган йилги Samsung Developer Conference конференцияси Сан-Францискода ўтказилган эди. Жанубий кореяликлар бу йилги тадбирни ҳам яна шу шаҳарнинг ўзида ташкил этишмоқда.

 KoreaHerald журналистлари Galaxy X моделининг нархи ва айрим хусусиятларини ҳам айтиб ўтишган. Шунингдек, мазкур инқилобий смартфоннинг кодли номи «Winner» – «Ғолиб» бўлиши ҳам айтилган. Унинг яна битта илғор технологияга эга бўлаётганлиги ҳақида куни кеча хабар берганмиз.

Энди маълум қилинишича, мазкур буклама смартфон 1500 долларга нархланади ва диагоналига 3,5 дюймлик учта дисплейга эга бўлади. Шуниси ғалати туюлмоқда – ахир, шу пайтгача бу гаджетнинг яхлит, букланувчи экранга эга бўлишини айтиб келишарди. Бундан ташқари, рақобатчилари аллақачон айнан шундай смартфон прототипини «жонли» кўрсатишган ҳам.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Ишлаётган ҳолдаги ҳақиқий буклама смартфон илк «жонли» видеода!

Айни дамда буклама смартфонни биринчи бўлиб тақдим этиш йўлида жанубий кореяликларнинг асосий рақиби Huawei ҳисобланади. Шундай форм-факторга эга смартфонларни яратиш устида LG ва Apple ҳам ишламоқда.

Айтиш керакки, 7 ноябрда тақдим этилса ҳам, Galaxy X (ёки Galaxy F) гаджетининг бозорга чиқаридиш вақти номаълум. Samsung шу кунгача бозорга чиқарган аксарият русумлардаги смартфонлар эса Terashop.uz интернет-дўконимизда сотилмоқда. Улар билан танишиш, ўзингизга маъқул моделнинг хусусиятларини кўриш ва онлайн харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!