Samsung Galaxy X: қўш экранли буклама смартфон яқинда тақдим этилади

  •   DiMaX
  •  2077
  •  11.11.2017 10:09

Samsung Galaxy X: қўш экранли буклама смартфон яқинда тақдим этилади

Samsung компанияси ўзининг иккита дисплейга эга буклама смартфонини 2018 йилиёқ тақдим этишни режалаштирган. Унинг интерфейси қанақа бўлиши ҳам аллақачон маълум, деб ёзади Android Community.

ЎҚИНГ: Huawei аллақачон буклама смартфон прототипини яратибди!

Аслида, Galaxy X деб аталувчи бу смартфонини Samsung сир тутмоқда. Унинг корпуси ва формати қандай бўлиши ҳалигача номаълум. Агарда яқинда интернетга чиқиб кетган патентлар суратларига ишонадиган бўлсак, бу – горизонтал тарзда букланувчи узун қурилма бўлади.

ЎҚИНГ: Apple «раскладушка» iPhone чиқармоқчи, аммо Samsung’дан чўчияпти

Лекин интернетда куни кеча пайдо бўлган интерфейс скриншотлари бошқача тасаввур уйғотади. Galaxy X худди ноутбук ёки яқинда тақдим этилган ZTE Axon M сингари форм-факторга эга. Масалан, уни худди оддий телефон сифатида ишлатиш ҳам, зарурат туғилганида ёйиб, планшет форматида фойдаланиш ҳам мумкин.

Умуман олганда, Galaxy X ҳар иккала – вертикал ва горизонтал тарзда тутишга мосланади. Шу тариқа, бир вақтнинг ўзида иккита илова билан ишлаш ёки биттасини иккита экранга ёйиб фойдаланиш имкони туғилади. Иккинчи режимда видеолар кўриш, ўйинлар ўйнаш анча қулай бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung инқилобий смартфонини билакка тақиладиган қилмоқчи

Хабарларга кўра, Galaxy X девайсини келаси йил январнинг бошларидаги CES 2018 кўргазмасида тақдим этишади. У чекланган миқдорда – 100 минг донагина ишлаб чиқарилади ва, шунга яраша, нархи ҳам баланд бўлади.

ЎҚИНГ: Букилувчан Samsung Galaxy X ҳақиқий эксклюзив бўлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.