Samsung Galaxy X – смартфон корпусидаги тўлақонли планшет!

  •   DiMaX
  •  1488
  •  13.10.2018 16:24

Samsung Galaxy X – смартфон корпусидаги тўлақонли планшет!

Жанубий кореялик гигантнинг буклама смартфони – Galaxy X модели ҳақида турли-туман маълумотлар чиқишда давом этмоқда. Куни кеча, «тўрткўз» камерали Galaxy A9 тақдимотида ҳам бу модел эслаб ўтилди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy X: кореяликлар инқилобий буклама смартфоннинг тақдимот куни ва ҳатто нархини ҳам айтишди!

Мазкур тадбирда Samsung Electronics мобил қурилмалар бўлимининг бош директори Донг-Чжин Кох сўз юритган. Унинг айтишича, Galaxy X тақдимоти бутун смартфонсозликда муҳим воқеа бўлади.

Компания раҳбарининг сўзларига кўра, Galaxy X модели ёйилганида тўлақонли планшет вазифасини бажара олади. Мазкур янгича гаджет Samsung Electronics ўз фаолиятини олиб бораётган барча мамлакатлар бозорларига чиқарилади.

Galaxy X буклама смартфони жорий йилнинг ноябрида, Samsung ташкиллаштираётган дастурчилар анжумани доирасида расман намойиш этилади. Унинг техник жиҳатлари, савдога қачон чиқарилиши ва нархи ҳозирча аниқ эмас.

Жанубий кореялик гигантнинг шу пайтгача бозорга чиқарилган турли моделлардаги смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан қулай нархларда олиш имконияти мавжуд. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб онлайн буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш, ҳақини товар қўлингизга текканидан кейин тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга ҳам маъқул келишига ишонамиз.

ЎҚИНГ: 650 000 сўмдан бошланган Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади! (2018 йил 8 октябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!