Samsung Galaxy харид қилинг ва Galaxy Buds'га бепул эга бўлинг!

Samsung Galaxy харид қилинг ва Galaxy Buds'га бепул эга бўлинг!

Samsung компанияси Бирлашган Қиролликда янги акция эълон қилди: танланган Galaxy смартфонларини харид қилинг ва симсиз оригинал Galaxy Buds қулоқчинларига эга бўлинг. Акция Galaxy S10, S10+, S10e, S10 5G, Note10, Note10+, Note10+ 5G ва A90 5G смартфонлари учун 23 октябрга қадар амал қилади.

Харидни амалга оширганингиздан сўнг, Samsung Members иловасидан рўйхатдан ўтишингиз керак. Сўнгра, 30 кун ичида илованинг Benefits бўлимидаги "Galaxy Buds'ингиз сизни чақирмоқда" хабари устига босиб, акция доирасидаги смартфон сотиб олинганлиги исботини тақдим қилишингиз керак. 

Маълумотларни олгандан сўнг, Samsung сиз билан email орқали боғланади. Харид исботи тасдиқланиши билан эса иккинчи хабар келади. Иккинчи email келганидан 45 кун ичида Galaxy Buds уйингизга етказиб берилади.

ЎҚИНГ: Samsung кутилмаганда Galaxy S10 флагманларини 300 долларгача арзонлаштирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!