Samsung Galaxy Z Flip3 кичикроқ корпусга эга бўлади

Samsung Galaxy Z Flip3 кичикроқ корпусга эга бўлади

Samsung'нинг SM-F7110 модель рақамли смартфони TENAA сайтида пайдо бўлди. Ушбу смартфон яқинда тақдим этилиши кутилётган Galaxy Z Flip3'нинг Хитой бозори учун ишлаб чиқарилган версияси ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Fold 3 S Pen Pro'ни қўллаб-қувватлайди

Смартфоннинг техник жиҳатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Фақатгина қурилманинг ўлчамлари ва аккумулятор сиғими ҳақида маълумот берилган.

Янги Galaxy Z Flip3 букламафони олдинги авлод Z Flip 5G'га қараганда кичикроқ ҳамда ингичкароқ корпусга эга бўлди. Смартфонда иккита аккумулятор бўлиб, биринчиси 2,300 мАс, иккинчиси 903 мАс ни ташкил қилади.

Янги букламафон битта SIM карта уясига эга. Смартфонда eSIM модули бўлиб, иккита LTE ва 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Смартфон Android 11 тизимида ишлайди.

Galaxy Z Flip3 11 август куни тақдим этилиши кутилмоқда. Қурилма ўлчамлари деярли олдинги авлодники билан бир хил. Ташқи томондан эса Z Flip3 олдинги авлод Z Flip 5G'дан фарқ қилади. Жумладан, янги Z Flip иккита камера, ташқи дисплей ва IP даражага эга бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip 3 расмий суратлари навбатдаги Galaxy Unpacked санасини фош этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!