Samsung Galaxy З Flip3 ва Galaxy З Fold3'лар 40 та давлатда сотувга чиқди

Samsung Galaxy З Flip3 ва Galaxy З Fold3'лар 40 та давлатда сотувга чиқди

Samsung 11 августдаги Galaxy Unpacked маросимида иккита букламафон, иккита ақлли соат ва симсиз қулоқчинларни тақдим қилиб, олдиндан буюртмаларни очган эди. Энди эса Galaxy З Flip3 ва Galaxy З Fold3 смартфонлари 40 та давлатда сотувга чиқди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M32 5G тақдим қилинди: Dimensity 720 ва 48МП тўртта камера

Октябрга қадар, смартфонлар бутун дунё бўйлаб 130 та давлатда мавжуд бўлади.

Galaxy З Flip3 нархи Ўзбекистонда 11 миллион 499 минг сўмдан бошланади. Смартфон нақ 7 хил: Cream, Green, Grey, Lavender, Phantom Black, Pink ва White рангларда мавжуд. 

Ўзбекистонда Galaxy З Fold3 нархи 19 млн 999 минг сўмдан бошланади. Galaxy З Fold3 учта: Phantom Black, Phantom Green ва Phantom Silver рангда сотилади.

Samsung смартфонларни сотиб олганларга совғалар тақдим қилмоқда. Ўзбекистонда 21 сентябрга қадар Galaxy З Flip3'га олдиндан буюртма берсангиз, совғага Galaxy Buds Live, Smart Tag ва «Экран ҳимояси» сертификатига эга бўласиз. Galaxy З Fold3 буюртмасига эса S Pen электрон қалами билан чехол-қоплама ва Galaxy watch3 соати берилади.

Samsung'нинг маълум қилишича, янги смартфонларга келиб тушган олдиндан буюртмалар рекорд даражада бўлди. Жанубий Кореянинг ўзида бир миллионта олдиндан буюртма қабул қилинган. АҚШда эса Galaxy З Flip3 ва Galaxy З Fold3'ларнинг олдиндан буюртмаси йил давомида сотилган Galaxy Z серия смартфонлари сонидан кўп бўлди. Ҳиндистонда эса янги букламфонларга Note20 сериясига қараганда уч карра кўп буюртма берилган.

Икки смартфон олдинги авлод моделлардан кучлироқ ва енгилроқ ҳамда сувдан ҳимоянинг IPХ8 даражасига эга. Galaxy З Flip3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишиш учун бу ерга, Z Fold3 билан танишиш учун эса бу ерга босинг.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 серияси смартфонларининг камера имкониятлари, дисплей ўлчамлари ҳамда аккумулятор сиғими қанча бўлиши маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!