Samsung Galaxy Z Flip4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишaмиз

Samsung Galaxy Z Flip4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишaмиз

Яна бир Samsung Unpacked тақдимоти ортда қолди. Ушбу тадбирда тўртинчи авлод Galaxy букламафонлари тақдим этилди. Кутилганидек, букламафонлар икки хил форма факторида: Z Fold4 - планшетга айлана олувчи катта смартфон, Z Flip4 - раскладушкага ўхшаб букланадиган кичикроқ ҳажмдаги қурилма. 

Бугун биз Galaxy Z Flip4 модели билан танишамиз. Ушбу қурилма кўп жиҳатдан ўтган йили Z Flip3'га ўхшайди, бироқ унинг техник кўрсаткичлари ҳамда дизайнида яхши ўзгаришлар кузатилган. 

Samsung ўтган йили Z Flip3 моделининг камера, аккумулятор ва унинг қувватланиш тезлигини яхшилаган эди. Бу йилги Z Flip4 эса ҳозирда энг кучли чипсетлардан бири бўлган Snapdragon 8+ Gen1 билан жиҳозланди. 

Янги модель аввалги авлоди каби Dynamic AMOLED 2X асосий ҳамда Super AMOLED ташқи дисплей билан жиҳозланган. Аммо Z Flip4 экранининг рамкалари ингичкалашгани сабаб корпуснинг узунлиги бироз қисқарди, шунингдек, қурилмага ингичкароқ букланувчи механизмнинг ўрнатишни имкони пайдо бўлди.  

Асосий дисплей адаптив 120 гертс частотада ишлайди. Унинг максимал ёрқинлик даражаси 1200 нитни ташкил қилади. Экраннинг букланувчи жойидаги чизиқ кўзга ташланади, ҳозирча ушбу чизиқни кўзга ташланмайдиган даражада кўринмас қилишнинг иложи бўлмаяпти. 

Смартфон IPX8 сувдан ҳимоя стандартига эга. Ҳозирги букланувчи смартфон ичида фақатгина Samsung компаниясининг учинчи ва тўртинчи авлод букламафонларида бундай имконият бор холос. Шунингдек, Samsung ҳамда Sony компаниялари деярли барча смартфонларини IP стандарти билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Бу жуда ижобий ҳолат. 

Чипсетдан ташқари қурилманинг камералари ҳам яхшиланди. Орқа панелда ҳамон иккита камера жойлашган. Асосий камера 12МП резолюциядаги каттароқ сенсорга эга бўлди. Ушбу камера оптик стабилизацияга эга бўлиб, унинг диафрагмаси f/1.8, пиксел катталиги эса 1.8 микронни ташкил қилади. Камеранинг ёруғликни қабул қилиши 65% га ошди. Бу ўз навбатида тунда олинган суратлар сифатини оширишга хизмат қилади. Асосий камера ёнида 12МП ультракенг камера жойлашган. Олд томондаги 10МП селфи камерада эса ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. 

Аввалги моделга қараганда Z Flip4'нинг аккумулятор ҳажми 12% га катталашган - 3,300 мАс. Қувватлаш тезлиги ҳам 15 ваттдан 25 ваттга, симсиз қуввлаш тезлиги эса 15 ваттга оширилди.  

Демак, смартфон янги чип ва асосий камера, шунингдек, катталашган аккумулятор ҳамда тезкор қуввлаш технологиясига эга бўлган. 

Samsung Galaxy Z Flip4'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 165.2х71.9х6.9мм, 187г; олд панель пластик, орқа панель шиша (Gorilla Glass Victus+), алюминий ром; IPX8 сувдан ҳимоя стандарти.

> Дисплей: 6.70 дюймли Foldable Dynamic AMOLED 2X, 120 гертс, HDR10+, 1200 нитс ёрқинлик (максимал), 1080х2640 пиксел резолюция, 22:9 форма фактори, 426ppi зичлик; Ташқи дисплей: 1.9 дюймли AMOLED, 260 х 512 пиксел (Gorilla Glass Victus+).

> Чипсет: Qualcomm SM8475 Snapdragon 8+ Gen 1 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.19 GHz Cortex-X2 & 3x2.75 GHz Cortex-A710 & 4x1.80 GHz Cortex-A510); Adreno 730.

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 8/512ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI 4.1.1.

> Камера: Асосий камера: 12 МП, f/1.8, 24мм, 1.8µм, Қўш пиксел PDAF, OIS; Ультракенг камера: 12 МП, f/2.2, 123˚, 1.12µm.

> Селфи камера: 10 МП, f/2.4, 26мм (кенг), 1.22µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/240 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, HDR10+; Селфи камера: 4К@30 кадр/сек.

> Аккумулятор: 3700 мАс; 25 ватт тезкор қуввлаш технологияси, 50% - 30 дақиқада (рекламага кўра), 15 ватт симсиз қуввланиш имконияти, 4.5 ватт ўзидан қувват бериш имконияти.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; стерео динамик.

Техник кўрсаткичларга қараб, бир нарса йўқлигини сезган бўлсангиз керак. Бу кўп флагман смартфонларда учрайдиган телефото камера. Албатта, смартфоннинг букланувчи механизмни яхшиланган, ҳар ҳолда компания камида уни 200,000 мартагача очилиб-ёпилишини кафолатлайди. Қурилма энг сўнгги Gorilla Glass Victus+ шишаси ва мустаҳкам алюминий корпусга эга бўлгани анча яхши ҳолат. 

Қадоқ таркиби

Смартфон жуда ингичка қутида келади. Унинг ичида смартфон билан бирга USB-C кабели ҳамда SIM-карта эжектори бўлади холос. 

Фото: GSMArena 

Қутида қуввлаш адаптери бўлмайди. Уни қўшимча маблағ эвазига сотиб олиш керак бўлади. 

ЎҚИНГ: Миш-мишлар якунланди. Apple'нинг узоқ кутилган тақдимоти 7 сентабр куни бўлиб ўтади! 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!