Samsung Galaxy Z Fold 3 ва унинг асосий техник жиҳатлари TENAA сайтида пайдо бўлди

Samsung Galaxy Z Fold 3 ва унинг асосий техник жиҳатлари TENAA сайтида пайдо бўлди

Samsung компанияси Galaxy Z Fold 3 букламафонини 11 август куни тақдим этиши кутиляпти.

ЎҚИНГ: Samsung 11 август санасида тақдим этишни режалаштираётган гаджетлар маълум бўлди

TENAA нашрнинг хабар беришича Z Fold 3'нинг қалинлиги бор йўғи 6.4 мм ни ташкил қилади. Олдинги авлодга қараганда, букламафон бироз ингичкалашган. Шунингдек, Z Fold 3 такомиллаштирилган букланувчи мосламага эга ва ушбу мослама қурилманинг корпуси ингичкалашишига сабаб бўлган.

Galaxy Z Fold 3 букланганда унинг ўлчамлари 128.1 х 158.2 х 6.4 мм ни ташкил қилади. Қурилманинг ташқи экрани 6.2 дюймдан иборат. Букламафон Андроид 11 тизимида ишлайди.

Z Fold 3'даги энг катта ўзгаришлар деб экран остидаги камера, Snapdragon 888 чипи, 12ГБ резкор хотира ва автофокусга эга бўлган ультракенг камерани айтиш мумкин.

TENAA сайтида шунингдек, SM-F7110 модель рақамли қурилма ҳам пайдо бўлган бўлиб, у катта эҳтимол билан Galaxy Z Flip 3 бўлиши мумкин. Лекин ушбу қурилма ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

ЎҚИНГ: Арзон «автономлик монстри» – Galaxy F22 тақдимоти ва хусусиятларини Samsung расман эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.