Galaxy Z Fold 3 S Pen Pro'ни қўллаб-қувватлайди

Galaxy Z Fold 3 S Pen Pro'ни қўллаб-қувватлайди

Келаси ой тақдим этиладиган Samsung Galaxy Z Fold 3 букламафони S Pen'ни қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. FCC рўйҳати қурилма расман S Pen Pro билан ишлай олишини айтиб ўтди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Z Fold 3 ва унинг асосий техник жиҳатлари TENAA сайтида пайдо бўлди

S Pen Pro стилуси Galaxy S21 Ultra, Note20 серияси, Note10 Lite, Tab S7 серияси ҳам Tab S6 каби смартфон ва планшетлар билан ишлай олар эди. Энди эса Z Fold 3 ҳам ушбу стилусни қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, юқорида санаб ўтилган қурилмаларда Bluetooth LE орқали масофадан туриб смартфонни стилус билан бошқариш имконияти мавжуд. Яна бир букланувчи янги смартфон Galaxy Z Flip 3 S Pen'ни қўллаб-қувватлайдиган қурилмалар рўйҳатидан ўрин олмаган.

S Pen Pro USB-C орқали қувват олади. Аккумулятор сиғими эса 100 мАс ни ташкил қилади. Galaxy Z Fold 3 ўзидан қувват бериш имкониятига эга ва S Pen Pro'ни зарядлаш муаммо бўлмайди. Бироқ қурилмада стйлус учун махсус уя мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Samsung 11 август санасида тақдим этишни режалаштираётган гаджетлар маълум бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!