Samsung Galaxy Z Fold3 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy Z Fold3 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Бундан уч йил аввал Samsung компанияси биринчи авлод Z Fold букламафонини тақдим этган эди. Бир неча ҳафта олдин эса компания ўзининг учинчи авлод Z Fold3 смартфонини тақдим этди. Samsung ҳар йили ушбу моделни янгиланган версиясини чиқариб келмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A32 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бу йли кореялик техногигант Galaxy Note моделларини чиқармади. Аммо бу йилги Galaxy S21 Ultra ҳамда Z Fold3 S Pen'ни қўллаб-қувватлайдиган бўлди.

S Pen'ни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, Z Fold3 IPX8 сувдан ҳимоя стандартига эга бўлди.

Samsung Galaxy Z Fold3 5Г'инг техник жиҳатлари:

> Корпус: 158.2х128.1х6.4мм, 271г; олд экран шиша (Gorilla Glass Victus), асосий экран пластик, орқа панель шиша (Gorilla Glass Victus), алюминий ром, IPX8 стандарти.

> Дисплей:Асосий экран: 7.60 дюймли Dynamic AMOLED 2X дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1200 нит ёрқинлик, 1768х2208 пиксел резолюция, 374ppi зичлик; •Ташқи экран: 6.2 дюймли Dynamic AMOLED 2X дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 832х2268 пиксел резолюция.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 nm): Саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660.

> Хотира: 12/256ГБ, 12/512ГБ; UFS 3.1

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, One UI 3.1.1

> Камера:Асосий камера: 12МП f/1.8, 26мм, 1/1.76“, 1.8µm, Dual Pixel, PDAF, OIS; •Телефото: 12МП, f/2.4, 52мм, 1/3.6“, 1.0µm, PDAF, OIS, 2х оптик зум; •Ультракенг: 12МП, f/2.2, 123-даража, 12мм, 1.12µm.

> Селфи камера:Экран остидаги камера: 4 МП, f/1.8, 2.0µm; •Ташқи дисплейдаги камера: 10МП, f/2.2, 26мм, 1/3“, 1.22µm.

> Видео ёзув:Асосий камера: 4К@60 кадр/сек., [email protected]/240 кадр/сек., [email protected] кадр/сек., HDR10+; •Селфи камера: 4К@30 кадр/сек., [email protected] кард/сек.

> Аккумулятор: 4,400 мАс; 25 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 11 ватт симсиз қувватланиш имконияти, 4.5 ватт қувват бериш имконияти.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; Samsung DeX , Samsung Pay.

Z Fold3'нинг олдинги авлоддан фарқи унинг селфи камераси асосий дисплейнинг остига олиб ўтилганлигидадир. Шунингдек, қурилманинг ташқи дисплей ўлчамлари кичрайган. Бироқ янгилик сифатида, ушбу ташқи дисплей асосий дисплей каби 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди.

Қадоқ таркиби

Galaxy Z Fold3 ҳозирда Samsung Galaxy смартфонлари орасида энг қиммати ҳисобланади. Бироқ унинг қутисидан қурилма билан биргаликда фақатгина USB-C кабели ҳамда SIM карта эжектори ўрин олган. Қутида қувватлаш адапери мавжуд эмас.

Таққослаш учун, Z Fold2'нинг қутисида қувватлаш адаптери билан бирга AKG қулоқчинлари бўлар эди.

Фото: GSMArena

Z Fold3 учун олдиндан буюртма берган харидорларга бир неча бонуслар мавжуд. Бонуслар қаторига смартфон учун махсус ғилоф ҳамда 25 ваттлик симсиз қуввталагич киради.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A72'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!