Samsung Galaxy Z Fold3 ҳақида янги маълумотлар тарқалди

Samsung Galaxy Z Fold3 ҳақида янги маълумотлар тарқалди

Янги Z Fold3 аввалги авлод Z Fold2'га қараганда 18 граммга енгилроқ бўлиб, унинг соф оғирлиги 282 граммни ташкил қилади. Миш-мишларга қараганда, қурилманинг ромлари титан ёки углерод толадан ишланади. Бундай ром металл ёки алюминийдан ишланган ромдан бироз енгилроқ бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy M42 5G сурати ва тақдимот кунини Samsung расман эълон қилди

Ўз навбатида, Z Fold3 аккумулятор сиғими ҳам камайган. Z Fold2'да ушбу кўрсаткич 4,500 мАс бўлса, Z Fold3'да 4,275 мАс ни ташкил қилади.

Шунингдек, янги букламафоннинг ташқи экран ҳажми ҳам кичрайган. Z Fold2'нинг ташқи экрани 6.23 дюймни ташкил қилса, янги Z Fold3'нинг экрани 5.4 дюймни ташкил қилади.
Galaxy Z Fold3 сувдан ҳимоя даражасига эга бўлиши мумкин. Бу билан Z Fold3 букланувчи қурилмалар орасида биринчи бўлиб IP даражасига эга бўлган смартфон бўлади.

Samsung Galaxy Z Fold3 Galaxy Z Flip3 билан биргаликда июль ойида намойиш қилиниши кутилмоқда. Иккала қурилма ҳам такомиллашган ўта юпқа шиша ҳамда янги авлод букланувчи дисплейига эга бўлади. Ушбу дисплей 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, Galaxy S21 Ultra каби Z Fold3'ни ҳам S Pen билан ҳам бошқариш мумкин бўлади. Бироқ қуримада стилус учун слот мавжуд бўлмайди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A32'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз