Samsung Galaxy Z Fold3 учун ишлаб чиқарилган ғилофда стилус учун уя бўлади

Samsung Galaxy Z Fold3 учун ишлаб чиқарилган ғилофда стилус учун уя бўлади

Сўнгги маълумотларга кўра, Samsung Galaxy Z Fold3 смартфони стилусни қўллаб-қувватлайди, аммо қурилмада стилус учун уя бўлмаслиги сабабли, Samsung стилусга учун уяга эга бўлган ғилофни чиқармоқчи.

Note Pack ғилофида стилусни сақлаш учун жой бўлади. Бу йил Galaxy Note серияси тақдим этилмаслигини ҳисобга олсак. бу стилусдан фаол фойдаланадиганлар учун яхши хушхабар. Стилус смартфон қутисидан ўрин олмаган. Уни алоҳида сотиб олиш керак бўлади. Galaxy Z Fold3 аввалроқ тақдим этилган S Pen Pro стилусини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Z Fold 3 ва унинг асосий техник жиҳатлари TENAA сайтида пайдо бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!