Samsung Galaxy J8 тақдим қилинди

Samsung Galaxy J8 тақдим қилинди

Samsung Galaxy J6 ҳамда Galaxy J8 смартфонлари бугун Ҳиндистонда тақдим қилинди.

Samsung компаниясининг бу йилги Galaxy J6 ҳамда Galaxy J8 моделлари "J" туркумида Infinity Display дизайнида ишлаб чиқарилган илк смартфонлар бўлишди.

Samsung Galaxy J6 моделининг орқа панели поликарбонат хомашёсидан тайёрланган. Смартфон ёнлари эса металл синч билан маҳкамланган. Смартфон 5.6 дюймли HD+ сиғимли "Infinity display" билан таъминланган. Девайс 8 ядроли Exynos 7870 процессорига, 3/4 гигабайтли тезкор ҳамда 32/64 гигабайтли доимий хотирага эга бўлган. MicroSD орқали хотирани кенгайтириш мумкин.

Камераси ҳам ёмон эмас. 13 мегапикселли бош ҳамда 8 мегапикселли олд камераларда LED фоточақноқ бор.

Техник жиҳатлар:
Экран: 5.6 дюймли, HD+ сиғимли (1480 x 720 пикселли) Super AMOLED матрицали, 18.5: 9 ўлчамли, 2.5D шаклли ҳимоя шишаси билан қопланган Infinity дисплей;
Процессор: 1.6 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Exynos 7870 чипи маълумотни 14 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайди, видео карта -- Mali T830;
Хотира: 3/4 Гб тезкор ҳамда 32/64 доимий, microSD бўлмачаси 256 гигабайтгача;
Операцион тизим: Android 8.0 (Oreo) тизимининг ўзлаштирилган талқини;
SIM-карта: қўш;
Камера: 13 Мп бош, 8 Мп олд, иккаласида ҳам LED фоточақноқ мавжуд;
Бармоқ изи сканери: бор;
Ўлчамлари: 149.3 x 70.2 x 8.2 мм; Вазни: 154 грамм;
Қўшимча: 3.5 мм аудио туйнук, FM Radio;
Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, Wi-Fi b/g/n, Bluetooth 4.2 LE, GPS;
Аккумулятор: 3000 мА соат.

Samsung Galaxy J8 эса 6 дюймли, HD+ сиғимли (1480 x 720 пикселли) Super AMOLED матрицали, 18.5: 9 ўлчамли ҳамда 2.5D ҳимоя шишаси билан қопланган Infinity дисплейга эга бўлган.

Смартфонга 1.8 Ггц частота тезлигида ишлайдиган Snapdragon 450 процессори ўрнатилган, у маълумотларни 14 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайди. Тезкор хотира сиғими 4 Гб, доимий хотира эса 64 Гб.

Galaxy J8 бош камераси қўш - 16 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли ёрдамчи сенсор. Булар ёрдамида орқа фони ғира-шира қилинган суратлар олиш мумкин. Олд камера эса 16 мегапикселли суратлар олади. Бармоқ изи сканери билан бирга, смартфоннинг олд камераси фойдаланувчи қиёфаси ёрдамида смартфон тизимини очиш функцияси ҳам жорий қилинган.

Galaxy J8 қуввати учун ток сиғими 3500 мА соат бўлган аккумултяор ўрнатилган.

Техник жиҳатлар:
Экран: 6 дюймли, HD+ сиғимли (1480 x 720 пикселли) Super AMOLED матрицали, 18.5: 9 ўлчамли, 2.5D шаклли ҳимоя шишаси билан қопланган Infinity дисплей;
Процессор: 1.8 Ггц, 8 ядроли Snapdragon 450 (14nm), видео карта - Adreno 506;
Хотира: 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий, microSD бўлмачаси орқали яна 256 гигабайтга катталаштириш мумкин;
Операцион тизим: Android 8.0 (Oreo);
SIM-карта: қўш;
Камера: 16+5 Мп бош (LED фоточақноқ, f/1.7 ва f/1.9 апертура) камера ҳамда 16 Мп олд (фоточақноқ бор) олд камера;
Бармоқ изи сканери: Бор;
Қўшимча: 3.5 мм аудио туйнук, FM Radio;
Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, Wi-Fi a/b/g/n (2.4/5GHz), Bluetooth 4.2 LE, ANT+, GPS;
Аккумулятор: 3500 мА соат.

Samsung Galaxy J6 ҳамда J8 моделлари қора, тилла ҳамда кўк рангли корпусларда ишлаб чиқарилади.

Galaxy J6 моделининг 3/32 гигабайтли қуйи талқини 205, 4/64 гигабайтли юқори талқини 240 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади. Смартфон 22 майдан бошлаб интернет тармоғида сотувда бўлади.

Samsung Galaxy J8 модели эса 20 июндан савдога чиқарилади. Уни 280 АҚШ долларидан харид қилиш мумкин бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!