Samsung Gear S2 ва Fit 2 учун iOS бета дастурини ишга туширди

Samsung Gear S2 ва Fit 2 учун iOS бета дастурини ишга туширди

Samsung компанияси бугун Gear S2 ва Fit 2 учун iOS платформасини қўллаб-қувватлайдиган “Gear iOS Beta program” дастурини ишга туширди. Жанубий Кореялик компания шу йўл билан ўзиниг смартвотчлари савдосини янада оширишни режалаштирган. Чунки Gear туркумидаги смартвотчлар Tizen платформасида ишлаб, iOS билан мос келмас эди. Шу сабабли компания Apple маҳсулотларидан фойдаланадиган харидорлар учун Gear сериясининг iOS дастурида ишлайдиган версиясини чиқаради.

Samsung бета-дастур синовларидан олинган фикрлар ёрдамида iOS учун мўлжалланган Gear Manager иловасини янада такомиллаштиради. Бета-дастур iPhone 5, 5S, 6, 6+, 6S, 6S+ ва SE каби Apple қурилмаларида iOS 8.4 ёки ундан янгироқ версияларда ишлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!