Samsung Gear S3 «ақлли» соатлари: тизим янгиланди, сифат ҳам шунга яраша бўлади

  •   Saroy
  •  1255
  •  01.06.2018 12:12

Samsung Gear S3 «ақлли» соатлари: тизим янгиланди, сифат ҳам шунга яраша бўлади

Samsung компанияси ўзининг Samsung Gear S3  “ақлли” соатлари учун янгиланган  Tizen  операцион тизимини жорий этмоқда.

Қурилма прошивкаси  R760XXU2CRE3 рақамини олди. Янгиланиш, деганимизда қандайдир глобал ўзгаришларни тушунмаслигимиз керак, асосан, айрим камчиликларга барҳам берилган  ва янги қулай функциялар билан бойитилган. Чақириқ бўлаётганда трубкани ечиш учун экранга босиш шарт эмас, шунчаки, базелни  бураб қўйсангиз кифоя.

ЎҚИНГ: Танишинг: Samsung Galaxy A9 Star ва A9 Star Lite смартфонларининг “жонли” фотоси ҳамда тавсифи

Шуни ҳам эсдан чиқармангки, ушбу соатлар 2016 йилда чиқа бошлаган эди. У 1.3-дюймли 360×360 пиксел форматли Super AMOLED-дисплейи билан жиҳозланган.  Қурилманинг ишлашини иккиядроли процессор ва 768 МБ ОЗУ  таъминлайди. Бундан ташқари, унга 4 ГБ’ли хотира, 380 мАч бўлган батарея, NFC, GPS, ГЛОНАСС, акселерометр, барометр, пульсометр, гироскоп, ёруғлик датчиги, симсиз қувватлантиргич ўрнатилган, шунингдек, қурилма IP68 стандарти бўйича сувдан ҳимояланган.

ЎҚИНГ: Samsung ва Apple можароси бўйича суд: мағлуб томон 539 миллион долларга тушди!

Кореялик ишлаб чиқарувчилар соатларнинг янги авлодини ишлаб чиқариш бўйича изланишлар олиб бораётгани анчадан буён маълум эди. Келгуси авлод қурилмалари энди Wear OS’да ишлаши ҳам маълум бўлди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!