Samsung ҳали кейинги йил тақдим этиладиган Galaxy S21 флагманлари учун ҳозирданоқ буюртма оляпти!

  •   DiMaX
  •  453
  •  10.12.2020 11:12

Samsung ҳали кейинги йил тақдим этиладиган Galaxy S21 флагманлари учун ҳозирданоқ буюртма оляпти!

Жанубий кореялик техногигант ўзининг янги авлод флагман смртфонларини 14 январь куни бўлиши тахмин қилинаётган Galaxy Unpacked тадбирида намойиш этади. Биз эса Galaxy S21, S21 Plus ҳамда S21 Ultra моделларининг ўлчамларини таққослаб кўрсатувчи биринчи «жонли» фотосуратни эълон қилган эдик. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Galaxy S21 туркумининг учта флагманини илк расмий видеоларда кўрамиз!

Буни қарангки, кейинги ойда (календарга кўра бу кейинги йил ҳам бўлади) расман намойиш этиладиган бу смартфонлар учун Samsung аллақачон аввалдан буюртма расмийлаштира бошлади! Компаниянинг дунёдаги энг йирик дўкони – Ҳиндистонда жойлашган Opera House бўлади. Айни шу ерда янги флагманлардан исталган бири учун буюртма бериб қўйиш мумкин.

Лекин бу «кўр-кўрона» танлов асосида олдиндан буюртма бўлади, яъни, буюртмачи смартфонларнинг на аниқ нархини, на техник хусусиятларини билмасдан бошланғич бадални тўлаб, брон қилиб қўяди. Бошланғич тўлови ҳам кўп эмас, атиги 2 минг рупий бўлиб, бу тахминан 30 АҚШ долларига тўғри келади. Харидни буюртмачиларга ушбу смартфонларнинг Ҳиндистондаги савдоси бошланган куни етказиб беришади.

Бундан ташқари, аввалдан буюртма берганлар учун Opera House биносида тақдимот ўтказиш ҳам режалаштирилган. Афтидан, бу тадбир январнинг сўнгида бўлиб ўтса керак, бироқ харидорларга аталган бонуслар ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!