Samsung ҳали тақдим этмаган, батареяси бақувват ва арзон Galaxy M31 Prime аллақачон дўконга чиқди!

  •   DiMaX
  •  3302
  •  08.10.2020 10:02

Samsung ҳали тақдим этмаган, батареяси бақувват ва арзон Galaxy M31 Prime аллақачон дўконга чиқди!

Ўзининг энг «бели бақувват» смартфони – Galaxy M51 моделини Samsung компанияси 31 август куни намойиш этган. Бу қурилма сентябрда савдога чиққан эди, орадан бир ой ўтар-ўтмас у яна битта смартфон тайёрлаб улгурибди.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги энг муваффақиятли компаниялар рейтинги чиқди

Тўғри, ишлаб чиқарувчининг ўзи бу маҳсулотини ҳали расман эълон қилгани йўқ, бироқ Amazon India онлайн дўконида аллақачон Samsung Galaxy M31 Prime смартфонининг реклама саҳифаси пайдо бўлган. Шундан маълумки, уни айнан Ҳиндистонда тақдим этишади ва биринчи бўлиб ўша мамлакат бозорига чиқаришади.

Онлайн савдо майдончаси ушбу янги смартфоннинг суратлари чиқарилган бўлиб, шулардан Galaxy M31 Prime моделининг дизайни ва айрим техник жиҳатларини билиб олиш мумкин.

Жумладан, смартфоннинг орқа панелида бармоқ изи сканери, олд камерасида эса фойдаланувчини юзидан таниш орқали қурилмани қулфдан чиқариш функцияси бор.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Galaxy M31 Prime моделининг экранидаги томчисимон тирқишга ўрнатилган селфи-камера 32 мегапикселлик датчикка эга. Шу камеранинг ўзида секинлаштирилган видео, 4K-видео ёзиб олиш мумкин, унга тўлдирилган борлиқ (AR) технологияси ҳам жорий этилган:

Кутилаётган смартфоннинг дизайни Samsung «мегамонстр» дея мақтай-мақтай февралда тақдим этган арзон «мегамонстр» – Galaxy M31 модели билан бир хил.

ЎҚИНГ: Samsung роса мақтаган арзон смартфон «ғишт»га айланиб қоляпти!

Galaxy M31 Prime квадрокамераси 64, 8, 5 ҳамда 5 мегапикселлик модулларни ҳамда фоточақноқни ўз ичига олувчи тўртбурчак блок шаклида.

Samsung бу смартфонини 10 нанометрлик технология асосида ишланган, максимал такт частотаси 2,3 гигагерцлик 8 ядроли Exynos 9611 процессори базасида тайёрлаган.

Galaxy M31 Prime тезкор хотираси 6, доимий хотираси эса 64 ва 128 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади. Унда яна MicroSD форматидаги, 512 гигабайтгача ҳажмли хотира картаси учун слот ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy A72 – пентакамерали илк Samsung смартфони

Мазкур смартфоннинг аккумулятори 6000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиб, уни USB type-C порти орқали 15 ваттлик технология асосида тезкор қувватлаш мумкин.

Бу батареянинг битта тўла қуввати Wi-Fi орқали 21 соат интернетда кезишга, 26 соат видео кўришга, 48 соатлик сўзлашувга, 119 соат мусиқа тинглашга етади.

Galaxy M31 Prime намойиш санаси ва нархи ҳозирча маълум эмас, бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Samsung ўз смартфонлари эгаларини Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасининг очиқ синовига чақиряпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!