Samsung ҳам, Razer ва Xiaomi каби, ўйинбоп смартфон чиқармоқчи – бу Galaxy X бўладими?

  •   DiMaX
  •  1065
  •  24.07.2018 10:58

Samsung ҳам, Razer ва Xiaomi каби, ўйинбоп смартфон чиқармоқчи – бу Galaxy X бўладими?

Ўйин ишқибозларига мўлжалланган телефонлар ишлаб чиқариш ҳам смартфонсозлар орасида урф бўладиган кўринади. Бу тенденцияни ўтган йили Razer Рhone бошлаб берганди, кейин Xiaomi ўзининг Black Shark’ини тақдим этди, сўнг эса Nubia Red Magic дунё юзини кўрди.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Интернет-нашрлар тарқатган хабарларга кўра, Samsung ҳам геймерофон устида ишлаяпти. Бу гап тез-тез ишончли маълумотлар бериб турувчи MMDDJ_ никли хитойлик инсайдердан чиққан.

Афсуски, жанубий кореялик етакчи смартфонсоз тайёрлаётган кучли қурилманинг хусусиятлари ҳозирча номаълум. Аммо инсайдер MMDDJ_ қўшимча қилишича, Samsung’нинг буклама смартфони Galaxy X деб номланмаслиги аниқ. Эҳтимол, Samsung бу номни айнан ўйинбоп смартфон учун танлаган бўлиши мумкин.

Бу борадаги янгиликларни бирга кузатамиз, биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Samsung сир тутиб келаётган икки экранли буклама смартфоннинг суратлари пайдо бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!