Samsung ҳам Россияни тарк этади

Samsung ҳам Россияни тарк этади

Samsung ўзининг барча маҳсулотларини Россияга жўнатишни тўхтатаётганлигини жума куни эълон қилди дея хабар бермоқда The Verge нашри. Маълум бўлишича, компаниянинг бу қарорга келиши Россия кучлари Украинанинг жануби-шарқий қисмидаги атом электр стансиясига ҳужум қилганидан кейин кескинлашган. 

"Ҳозирги геосиёсий ўзгаришлар туфайли Россияга жўнатмалар тўхтатилди. Бизнинг фикримиз жабрланганларнинг барчаси биландир ва бизнинг устувор вазифамиз барча ходимларимиз ва уларнинг оилаларини хавфсиз сақлашдир. Биз кейинги қадамларимизни аниқлаш учун ушбу мураккаб вазиятни фаол равишда кузатишда давом этамиз." дейилади Samsung компаниясининг умумий PR электрон почта манзили орқали исмини ошкор этмаган Samsung вакилининг баёнотида. 

Бу шунчаки смартфонлар эмас, балки, чиплардан тортиб смартфонлар ва маиший электроникагача бўлган маҳсулотларни ўз ичига олади, деб маълум қилди Bloomberg. Samsung Россияда смартфонлар бозор улушининг 30% дан бироз ортиғини эгаллаган. Россияда смартфонлар савдоси компаниянинг қурилмалардан олган глобал даромадининг тахминан 4 фоизини ташкил қилади. Samsung компанияси Россиянинг Калуга шаҳрида телевизор ишлаб чиқариш заводига ҳам эга. 

Samsung'дан олдин Apple, Microsoft, Google, Intel va AMD компаниялари ҳам ўз маҳсулотлари ва хизматларини Россияга етказишни тўхтатган эди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra тирнаш ва букиш тестида ўз мустаҳкамлигини кўрсата олди (+видео)