Samsung ҳамёнбоп Galaxy A туркумида тўртта моделини тақдим этди – иккитаси 5G-смартфон!

  •   DiMaX
  •  4921
  •  10.04.2020 13:31

Samsung ҳамёнбоп Galaxy A туркумида тўртта моделини тақдим этди – иккитаси 5G-смартфон!

Жанубий кореялик техногигант кейинги кунларда ўрта нархли тўртта смартфонини ортиқча шов-шувларсиз намойиш қилди. Аниқроғи – булардан учтаси аввалроқ чиққан моделларнинг бошқача – глобал ҳамда 5G-версиялари, биттаси том маънода янги телефондир.

ЎҚИНГ: 1-чорак якунлари: Samsung ушбу бозорда етакчи

Samsung март ойида Япония бозорига мўлжалланган Galaxy A41 смартфонини намойиш қилган эди. Энди эса компания унинг глобал версиясини тақдим этди ва у фақат бош камера дизайнига кўра японча вариантидан фарқланади:

Глобал талқиндаги Galaxy A41 ҳам 6.1 дюймлик Infinity-U Super AMOLED-дисплейга эга, томонлари ўзаро 20:9 нисбатли экран тасвир аниқлиги Full HD+ форматида. Смартфон Helio P65 процессори базасида, 4/64 ГБлик хотира билан ишлайди, 3500 мА/соатлик аккумулятори 15 ваттлик асосда тезкор қувватланади. Android 10 тизимли бу қурилмани Европада май ойидан, 300 евро эвазига олиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung'чиларга иккита хабар бор: бири яхши, бири ёмон. Қайси биридан бошлайлик?

Samsung яна иккита – Galaxy A51 ҳамда Galaxy A71 смартфонларининг 5G-версияларини ҳам намойиш этди. Уларнинг ҳар иккаласига бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллоқчи Exynos 980 процессори ўрнатилган. 8 нанометрлик технологик жараёнга асосланган мазкур чипсет иккита Cortex-A77 ҳамда олтита Cortex-A55 ядроларини, Mali G76 видеочипини ҳамда 2.55 Гбит/сониягача тезликда маълумот алмашувчи 5G-модемни ўз ичига олган.

Galaxy A51 5G ҳамда Galaxy A71 5G моделларининг бошқа хусусиятлари уларнинг 4G-версиялари билан бир хил. Ушбу икки смартфон ёзда сотувга чиқади; Galaxy A51 5G нархи 500 доллар бўлса, Galaxy A71 5G учун 600 сўрашяпти.

ЎҚИНГ: Ўта қиммат Galaxy S20 Ultra’дан буни ҳеч ким кутмаган эди!

Samsung намойиш этган янги смартфон эса Galaxy A21 модели бўлиб, у 6,5 дюймлик Infinity-O дисплейга эга. Экран HD+ форматидаги тасвир аниқлигига эга; унинг юқори чап бурчагида 13 мегапикселлик олд камера учун тирқиш очилган.

Samsung Galaxy A21 аппарат таъминоти асосини MediaTek Helio P35 процессори ташкил этади, 3/32 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга, яна 512 ГБгача ҳажмли microSD қўйса бўлади. Аккумулятор ток сиғими 4000 мА/соатлик у 15 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади.

Смартфоннинг квадрокамерасида асосий модул 16 МПлик, 8 МПлик иккинчиси кенг бурчакли объективга эга; макросъёмка ва саҳна чуқурлиги сенсорлари эса 2 мегапикселлик. Бармоқ изи сканери ҳам орқа панелда жойлашган. One UI 2.0 график қобиғи остидаги Android 10 операцион тизимига эга Samsung Galaxy A21 ҳам ёзда, 249 долларлик нарх билан сотила бошлайди.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли энг зўр смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил март)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.