Samsung ҳамёнбоп Galaxy J смартфонларидан бутунлай воз кечмоқчи!

  •   DiMaX
  •  2967
  •  18.09.2018 13:00

Samsung ҳамёнбоп Galaxy J смартфонларидан бутунлай воз кечмоқчи!

Жанубий кореялик техногигант Galaxy J туркумида смартфон ишлаб чиқаришни буткул тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда аноним манбага таянган ҳолда Кореянинг ETNews ресурси хабар берган.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп, аммо юз сканерли Galaxy J4+ смартфони ҳам тайёр!

Хабарга кўра, Samsung бунинг ўрнига Galaxy A сериясидаги смартфон моделлар қаторини кенгайтирмоқчи. Шунингдек, Galaxy On смартфонлар туркуми ўрнига янги – Galaxy M сериясида ҳам смартфонлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Агарда кореялик гигант Galaxy J туркумидан воз кечса, унинг арсеналида Galaxy M сериясидаги моделлар учун жой кенгаяди. Ушбу янги туркум эса ҳамёнбоп бўлиб, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Америка мамлакатлари каби ҳудудлар бозори учун махсус тақдим этилади. Янгиланган Galaxy A серияси смартфонлари эса Huawei ва Xiaomi компанияларининг ўрта нарх тоифасидаги моделларига рақобатчи бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Тўртта объективли бош камерага эга Galaxy A9 Star Pro смартфони илк суратларда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!