Samsung ҳамёнбоп Galaxy Tab A 8.0 (2019) планшетини тақдим қилди: S Pen стилусига ҳам эга!

  •   DiMaX
  •  841
  •  29.03.2019 16:06

Samsung ҳамёнбоп Galaxy Tab A 8.0 (2019) планшетини тақдим қилди: S Pen стилусига ҳам эга!

Жанубий кореялик корпорация кейинги пайтларда турли русумлардаги смартфонларини кетма-кет тақдим этиб чарчамаяпти. Шу билан бирга, у бошқа турлардаги гаджетларни ҳам унутиб қўяётгани йўқ.

ЎҚИНГ: Galaxy Buds симсиз қулоқчини тақдим қилинди – у Galaxy S10 флагманидан симсиз қувватлана олади!

Жумладан, кечагина у S Pen стилусини ҳам қўллаб-қувватловчи Galaxy Tab A 8.0 (2019) русумли янги планшетини намойиш этди. Samsung уни диагоналига 8 дюймлик, 1920х1200 пикселлик LCD-экран билан жиҳозлаган.

Девайснинг самарадорлиги учун эса саккиз ядроли Exynos 7904 процессор масъул. Айтиб ўтиш ўринлики, компания ҳамёнбоп Galaxy M20 смартфонида ҳам мана шу чипсетини қўллаган.

Galaxy Tab A 8.0 (2019) планшети 3 ГБлик тезкор ва 32 ГБлик доимий хотирага эга. Унга яна 512 МБгача ҳажмли microSD хотира картаси қўйса бўлади. Девайснинг аккумулятори 4200 мА/соатлик бўлиб, у замонавий USB-C портига эга. Планшетнинг бош камераси 8, олд камераси эса 5 мегапикселлик аниқликда.

Компания 4G LTE тармоғини қўллаб-қувватлайдиган ушбу маҳсулотининг корпусига S Pen стилусини ҳам жойлаган. Galaxy Tab A 8.0 (2019) қадоқданоқ Android 9 Pie операцион тизими билан таъминланган, у One UI график қобиғи остида ишлайди.

Galaxy Tab A 8.0 (2019) нархи ҳозирча маълум қилинмаган, лекин бармоқ изи сканери ҳам, Face Unlock функцияси ҳам йўқлигига қараганда, арзон нархда сотувга чиқса керак. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса айрим русумлардаги планшетларни 1 159 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Apple кутилмаганда янги iPad mini ва iPad Air планшетларини тақдим этди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!