Samsung ҳамёнбоп смартфонларининг камерасини яхшиламоқчи

  •   DiMaX
  •  842
  •  20.05.2020 09:57

Samsung ҳамёнбоп смартфонларининг камерасини яхшиламоқчи

Жанубий кореялик гигантнинг Galaxy A туркуми смартфонлари унинг флагманларидан ҳам, бошқа брендларнинг кўплаб моделларидан ҳам оммабоп. Galaxy A51 модели эса йилнинг илк чорагида дунё бўйича энг кўп сотилган Android-смартфон бўлди.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп смартфон – Galaxy A11 сотувга чиқди, нархи билан танишамиз

SamMobile нашрининг Жанубий Кореядаги манбаларига кўра, Samsung ўзининг ўрта нархли смартфонларининг камерасини яхшиламоқчи. Яъни, Galaxy A туркумидаги бир нечта моделларга тасвирни оптик барқарорлаштириш функцияси қўшилади.

Хабарга кўра, OIS тизими шу йилнинг иккинчи ярмида тақдим этиладиган янги русумлардаги Galaxy A смартфонларида бўлади. Samsung шу пайтгача смартфон нархини ошириб юбормаслик учун бундай қилмасдан келаётганди.

Афтидан, энди вазият ўзгаряпти: ё OIS қисмларининг нархи пасайган, ёки компания ҳар бир смартфондан оладиган фойдаси камроқ бўлсаям бозорда ўзининг умумий улушини ошириб олмоқчи. Айниқса ҳозир – АҚШнинг янги санкциялари сабабли Huawei компаниясининг иши юришмаётган пайтда Samsung фурсатдан фойдаланиб қолиши мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.