Samsung ҳамёнбоп ва «бели бақувват» Galaxy Tab A 8.4 планшетини чиқарди

  •   DiMaX
  •  764
  •  26.03.2020 12:23

Samsung ҳамёнбоп ва «бели бақувват» Galaxy Tab A 8.4 планшетини чиқарди

Жанубий кореялик техногигант ўзининг Galaxy Tab A 8.4 русумли планшетини расман намойиш этди. Унинг ташқи кўриниши компаниянинг флагман планшети – Galaxy Tab S6 моделига ўхшаш, лекин хусусиятлари фарқли.

ЎҚИНГ: Илк лидарли планшет – iPad Pro 2020 тақдим этилди!

Номидан ҳам англашилиб турганидек, Samsung ушбу планшетини 8,4 дюймлик экран билан таъминлаган. LCD-матрицали дисплейнинг тасвир аниқлиги Full HD форматида.

Galaxy Tab A 8.4 ишлаши учун Exynos 7904 процессори жавобгар; мазкур чипсет иккита самарадор Cortex-A73 ҳамда олтита тежамкор Cortex-А53 ядроларини ўзида жамлаган. Айтиб ўтиш керакки, компания ҳамёнбоп Galaxy A30s смартфонида ҳам айни шу процессорни қўллаган.

ЎҚИНГ: 128 ГБ хотирали Galaxy A30s смартфонини ҳаттоки унинг 64 ГБлигидан ҳам арзонга олиш мумкин!

Янги планшетнинг тезкор хотираси атиги 3 гигабайтлик бўлиб, ички хотираси ҳам катта эмас – 32 гигабайт ҳажмга эга; лекин унга MicroSD форматли хотира картаси қўйса бўлади. Galaxy Tab A 8.4 аккумулятори эса анчагина бақувват – 5000 мА/соатлик.

Galaxy Tab A 8.4 иккита камера билан таъминланган – 8 мегапикселлик асосий ва 5 мегапикселлик олд камералар. Унда SIM-карта уячаси ҳам мавжуд – 4G стандартини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, планшет корпусида қулоқчин тирқиши кўзда тутилган.

ЎҚИНГ: Нега шифокорларга Путинни суратга олган смартфонни йўқ қилиш буюрилди? (+видео)

Samsung негадир бу планшетини нисбатан эски – Android 9 Pie операцион тизими билан чиқарган. Бунинг устига, унинг Android 10 талқинигача янгиланиши ҳам номаълум.

Galaxy Tab A 8.4 аллақачон 280 долларлик нарх билан АҚШда сотила бошлаган. Унинг бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам расман тақдим этилиши борасида ҳозирча бирор маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: CES 2020: Дунёдаги илк ҳақиқий буклама планшетни хитойликлар намойиш этишди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!