Samsung ҳамёнбопдан ҳам арзон Galaxy R смартфонларини чиқаради!

  •   DiMaX
  •  2137
  •  07.11.2018 11:13

Samsung ҳамёнбопдан ҳам арзон Galaxy R смартфонларини чиқаради!

Жорий йилнинг июлида Samsung компанияси Galaxy R смартфони устида ишлаётгани ҳақида маълумот чиққанди. Аммо ўшанда унинг қайси тоифага мансублиги ва қачон тақдим этилиши номаълум эди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy J2 Core: компаниянинг Android Go’да ишлайдиган илк смартфони

Айтиш керакки, жанубий кореялик техногигант «Galaxy R» номини сўнгги бор 2011 йили қўллаган эди. Ўшанда Galaxy S2 смартфонининг арзонлаштирилган версияси шунақа аталганди. У жамоатчилик томонидан яхши кутиб олинган эса-да, Samsung бутловчи қисмлар етишмовчилиги сабабли уни ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартирганди. Охир-оқибат, Galaxy R моделидан воз кечган эди.

Энди инсайдерларнинг хабар қилишларича, ушбу ном остида жуда ҳам арзон смартфон тақдим этилади. Унга якка кристалли Qualcomm Snapdragon 450 процессори ўрнатилади. Galaxy R ҳатто ҳозирги ҳамёнбоп смартфонлар туркуми – Galaxy J моделларидан ҳам арзон нархланиши айтилаётир.

ЎҚИНГ: Энг арзон смартфонлар: уларга қандай процессорлар қўйилади?

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса нархи 899 000 сўмдан бошланувчи турли Samsung смартфонларини онлайн усулда – уйдан ёки офисдан чиқмасдан туриб харид қилиш имкони бор.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!