Samsung ҳар бир сотилган Galaxy Note 20 Ultra’дан битта флагман смартфон пулича фойда қиляпти!

  •   DiMaX
  •  2437
  •  10.09.2020 16:48

Samsung ҳар бир сотилган Galaxy Note 20 Ultra’дан битта флагман смартфон пулича фойда қиляпти!

2020 йилнинг энг қиммат смртфонларидан бири Galaxy Note 20 Ultra бўлади. Samsung унинг учун АҚШда хотира конфигурациясига кўра 1300 ёки 1450 доллар нарх белгилаган, Россияда эса бу фаблетни 100 000 ёки 120 000 рублг олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Видеотест: 4 ГБ «оперативка»ли iPhone 11 Pro Max тезкорми ёки 12 ГБлик Galaxy Note 20 Ultra?

Хўш, ҳеч қизиқиб кўрганмисиз – уни ишлаб чиқариш ўзи компанияга қанчага тушяпти? Counterpoint мутахассислари эса жиддий қизиқиб, синчиклаб ҳисоб-китоб қилиб ҳам кўришди.

Лўндасини айтганда, Galaxy Note 20 Ultra бутловчи қисмларининг умумий қиймати 468 долларга тенг экан. Уларни териш ва синовдан ўтказиш, қадоқлаш, аксессуарлар ва бошқа майда-чуйда харажатларни ҳам қўшганда, смартфоннинг умумий таннархи 548,9 доллара тўғри келар экан.

Шу тариқа, ҳар бир сотилган Galaxy Note 20 Ultra смартфонидан Samsung камида 750 доллар соф фойда кўради! Бу эса айрим смартфонсозларнинг флгман моделлари нархига тенг маблағ, ахир!

Тўғри, бунда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига, ишлаб чиқиш, логистика ва маркетинг кабиларга кетган харажатлар ҳисобга олинмаган. Лекин улар одатда бошқача – умумий миқдордан келиб чиқиб ҳисобланади.

Шунингдек, юқорида Snapdragon 865+ процессорли Galaxy Note 20 Ultra таннархи акс эттирилган; унинг Exynos 990 чипсетли версияси бирмунча арзонга тушади.

ЎҚИНГ: Apple’дан ҳам аввал Samsung хасисликни бошлади: Galaxy Note 20 қадоғидан муҳим аксессуарни олиб қолишяпти!

Фаблетнинг энг қиммат қисмлари платформаси (антенналари билан бирга) экан: 154,2 доллар – ҳамёнбоп битта смартфоннинг пули. Galaxy Note 20 Ultra экрани ҳам қиммат бутловчи қисмлардан бири бўлиб, 91,5 долларга тушган.

Шунингдек, қуйидаги диаграммага қараганда, Galaxy Note 20 Ultra қисмларнинг 50% қисмини Samsung ўзи ишлаб чиқаради:

Смартфоннинг Exynos 990 процессорли модификациясида эса бу кўрсаткич янада юқори бўлади.

ЎҚИНГ: Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!