Samsung ҳар куни катта миқдорда Galaxy S8 сотмоқда

Samsung ҳар куни катта миқдорда Galaxy S8 сотмоқда

Samsung Electronics компанияси томонидан етказиб берилган Galaxy S8 ва S8+ флагманлари сони 2017 йилнинг июлида 20 миллион донага етди. Бу тўғрида Кореянинг The Investor нашри Strategy Analytics компаниясидаги манбаасига таяниб хабар тарқатмоқда.

Мазкур таҳлилларга кўра, кореялик ишлаб чиқарувчи апрел-июнь ойларида 19,8 млн дона Galaxy S8 ва S8+ сотган бўлса, ҳисобот даврида бу рақам 20 миллиондан ошган. Samsung компанияси ҳар куни деярли 278 800 дона Galaxy S8 мобил алоқа воситасини ишлаб чиқариб, бозорга чиқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy S8 ҳамда S8+ 21 апрелда тақдим қилинган. Samsung компаниясининг мобил гаджетлар бўйича бўлинмаси раҳбари Кох Донг Жин (Koh Dong-jin)нинг сўзларига қараганда, Galaxy S8 ва S8+ смартфонлари савдоси "аждодлари"никидан 15% га яхши.

Strategy Analytics ҳисоб-китобларига кўра, апрел-июнда компания  жами 79,5 млн дона смартфон сотишга эришган. Бу аввалги йилга нисбатан 2% га кўп. Кореялик ишлаб чиқарувчи жаҳон смартфон бозорида сотилган 22,1% гаджетларга эгалик қилиб, 1-рақамли смартфон ишлаб чиқарувчига айланган. Унинг рақиби, 2-ўринда турган Apple'нинг бу улуши анча-мунча кам -- 11%.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!