Samsung ҳеч қандай тугмаларсиз смартфон чиқариши мумкин

Samsung ҳеч қандай тугмаларсиз смартфон чиқариши мумкин

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг бўлажак Galaxy S сериясидаги смартфонларидан барча жисмоний тугмаларни олиб ташлайди. Шокка тушишингиздан олдин шуни айтиб ўтмоқчимизки, ушбу ўзгариш кейинги йили тақдим қилиниши кутилаётган Galaxy S23 серияси ёки Galaxy Z 5 серияси учун эмас, балки, Galaxy S25 қатори учун қўлланилиши мумкин

Маълум бўлишича, тугмалар ўрнини дастурий таъминот ёрдамида бошқариладиган хусусият эгаллайди. Телефон овозини баланд/паст қилиш, телефонни ёқиш каби амаллар шунчаки смартфонга тегиниши орқали амалга оширилиши мумкин, лекин бу аниқ қандай ишлаши ҳозирча номаълум.

Айтиш керакки, тугмаларнинг олиб ташлашини смартфоннинг сувга чидамлилигини оширади ва корпус ичида бошқа қурилмалар учун бўш жой ажратади.

Гарчи бу хабар келажакда ўз тасдиғини топса ҳам, Samsung тугмаларсиз смартфон чиқарган биринчи компания бўлмайди. Бозорда аллақачон бундай телефон мавжуд: уч йил аввал чиқарилган Meizu Zero смартфонида тугмалар тугул, зарядлаш тешиги ҳам йўқ (симсиз қувватланади).

Агар Samsung навбатдаги Galaxy S23 смартфонлари битта жисмоний хусусиятни олиб ташлайдиган бўлса, бу SIM-карта уяси бўлиши мумкин, лекин бу ҳам ҳозирча номаълум. Компаниянинг "яқин дўсти", Apple эса, ўз уйида аллақачон фақат eSIM'да ишлайдиган iPhone 14 смартфонлари чиқариб улгурди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 4 Gen 1 чипи билан жиҳозланган илк смартфон тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!