Samsung Ҳиндистондаги заводини янгилади: энди у дунёдаги энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчи завод бўлади

  •   Saroy
  •  807
  •  11.07.2018 12:56

Samsung Ҳиндистондаги заводини янгилади: энди у дунёдаги энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчи завод бўлади

Жанубий Кореянинг электрон қурилмалар ишлаб чиқарувчи гиганти Samsung Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати  Ноида шаҳридаги заводини кенгайтирди ва қайта жиҳозлади.   The Economic Times портали тарқатган хабарда таъкидланишича, янгиланган заводнинг очилишида Жанубий Корея президенти  Мун Чжэ Ин ва Ҳиндистон Бош вазири Наренда Моди иштирок этишган. Энди ушбу завод мобиль телефонлар ишлаб чиқарадиган дунёдагиэнг йирик объект ҳисобланади.

ЎҚИНГ:2017 йилда кутилаётган 11 технология тренди

Заводни янгилашдан асосий мақсад — Samsung’нинг арзон, ўртача арзон ҳамда флагман смартфонларини ишлаб чиқаришдан иборат. Galaxy S9 флагмани ҳам худди шу заводда чиқариладиган бўлди. Бундан ташқари, мобиль қурилмалари заводида Samsung теелевизорлари, музлаткичлари ва бошқа маиший техникаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Samsung компанияси Ноида шаҳридаги ушбу заводини қайта жиҳозлашдан олдин Ҳиндистон ҳудудида йилига жами 67 миллион дона смартфон ишлаб чиқарарди. Заводни қайта ишга тушириш натижасида ушбу кўрсаткич 120 миллионтага етиши керак.

Ноида шаҳридаги мазкур ишлаб чиқарувчи маскан 1997 йилда телевизор ишлаб чиқарувчи кичкинагина завод сифатида ишга туширилган эди. 2005 йилга келиб, фабрика кенгайтирилди ва смартфонлар ишлаб чиқарадиган линия йўлга қўйилди. Ҳозирда фабрика ҳудуди 35 акрни (141 640 квадрат метр ёки 14,16 гектар) ташкил этади

ЎҚИНГ:Galaxy A5 – «Малика»да энг кўп сотилаётган, ўрта нархдаги Samsung

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!