Samsung ични қиздира бошлади: Galaxy Unpacked’нинг илк трейлерини кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1886
  •  28.07.2020 10:18

Samsung ични қиздира бошлади: Galaxy Unpacked’нинг илк трейлерини кўрамиз!

Жанубий кореялик техногигант навбатдаги Samsung Galaxy Unpacked тадбирини 5 август куни ўтказади. Компания унга бағишланган биринчи трейлерини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон 5G-смартфонини ҳам сиғимдор аккумулятор билан таъминлаяпти!

Ушбу тадбирда бешта янги гаджетлар туркуми намойиш қилиниши кутилмоқда:

  1. Galaxy Note 20 ҳамда Note 20 Ultra фаблетлари;
  2. Galaxy Z Fold 2 букламафони;
  3. Galaxy Watch 3 смарт-соати;
  4. Galaxy Buds Live буткул симсиз қулоқчини;
  5. Galaxy Fit фитнес-трекерининг янги авлоди;
  6. Galaxy Tab S7 ҳамда Tab S7+ планшетлари.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip 5G тақдим этилди: Snapdragon 865+ чипли илк Samsung смартфони! (+видео)

Қуйидаги видеода таъкидланишича, бу – Samsung Galaxy Unpacked маросимининг биринчи трейлеридир; демак, кейин бошқалари ҳам чиқади:

Samsung Galaxy Unpacked тадбири кейинги ҳафтанинг сешанба куни, Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Ўшанда унинг тўғридан-тўғри трансляциясини мана бу ҳавола орқали компаниянинг расмий сайтида томоша қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy Watch 3’ни илк бор «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.