Samsung икки йиллик смартфонларига ҳам Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкасини тарқатяпти

  •   DiMaX
  •  1459
  •  27.02.2021 12:13

Samsung икки йиллик смартфонларига ҳам Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкасини тарқатяпти

Жанубий кореялик техногигант яқинда ўз мобил қурилмаларига хавфсизлик янгиланишларини узатиб туриш муддатини узайтирганлигини эълон қилган эди. Samsung ҳозирда смартфон ва планшетларини Android 11 операцион тизим талқини устига қурилган One UI 3.0 ҳамда 3.1 версияларидаги график қобиқли прошивкага янгиламоқда.

ЎҚИНГ: Ўн хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкаси кела бошлади!

Samsung ҳозир ўзининг икки йил олдин тақдим этилган флагман телефонларига Android 11 тизими асосида тайёрланган One UI 3.1 график қобиқ прошивкасини тарқатишни бошлади. Аввало, компаниянинг Galaxy Note 10 ҳамда Galaxy Note 10+ фаблетлари учун Германиядаги фойдаланувчиларга тегишли апдейт жўнатилмоқда ва кейинчалик ушбу моделлар бошқа ҳудудларда ҳам янгиланади.

Бу иккита русумдаги смартфон учун N97xFXXU6FUBD рақамли прошивканинг ҳажми 1 гигабайтдан каттароқ бўлиб, 2021 йил март ойи Android хавфсизлик патчларини ўз ичига олган. (Ҳа, нотўғри ўқиганингиз йўқ – февралдан тарқатила бошлаган хавфсизлик апдейти айнан шундай номланади, чунки у дунё бўйлаб мартда тарқатилади).

ЎҚИНГ: Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

Android 11 асосидаги One UI 3.1 прошивкаси яна Galaxy S сериясининг икки йил олдинги вакилларига ҳам кела бошлади. Булар – стандарт талқиндаги Galaxy S10, янада илғор Galaxy S10+ ҳамда сал камтарроқ Galaxy S10e моделларидир.

Ушбу қурилмалар учун Европанинг айрим ҳудудларидаги фойдаланувчила G97xFXXU9FUBD рақамли прошивкани ола бошлашган. Қолган ҳудудларга бу апдейт март ойида тарқатилиши кутилмоқда, смартфонингиздаги янгиланишларни кузатиб боринг.

Samsung эса аллақачон навбатдаги – Android 12 тизим талқини асосида One UI 4.0 график қобиғини тайёрлашга киришган...

ЎҚИНГ: Android 12’га янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!