Samsung иккита арзон смартфони ва иккита флагманига One UI 2.0 қобиқли Android 10 тарқатяпти

  •   DiMaX
  •  1868
  •  14.12.2019 16:37

Samsung иккита арзон смартфони ва иккита флагманига One UI 2.0 қобиқли Android 10 тарқатяпти

Жанубий кереялик техногигант куни кеча Galaxy A51 смартфонини тақдим этгани, ортидан Galaxy A71 моделини ҳам намойиш қилганидан хабарингиз бор. Шу билан бирга, Samsung энг арзон – Galaxy M туркумидаги қурилмалари эгаларини ҳам хурсанд қилди.

ЎҚИНГ: Galaxy A01 – энг арзон смартфонларга қарши Samsung таклифи тайёр!

Компания кутилмаганда Galaxy M20 ҳамда Galaxy M30 смартфонлари учун Android 10 янгиланишини эълон қилди. Тегишлича M205FDDU3CSL4 ва M305FDDU3CSL4 рақамли ушбу прошивкалар декабрдаги хавфсизлик патчларини ҳам ўз ичига олган.

Мазкур дастурий таъминотдаги асосий ўзгариш – ҳозиргача асосан қиммат ва ўрта нархли смартфонларига тақдим этилиб келган One UI 2.0 график қобиғидир. Унда интерфейс бирмунча ўзгарган, иловаларнинг очилишида бошқача анимациялар қўлланган, бир қўлда бошқариш қулайлаштирилган. Шунингдек, дастурчилар унга ишоралар билан бошқаришнинг янги хилларини қўшишган, тизим ва иловалар учун тунги режимни жорий этишган.

Янги апдейт 1.3 ГБ ҳажмга эга ва ҳозирча фақат Ҳиндистондаги фойдаланувчиларга тарқатилмоқда. Samsung кейинроқ бошқа ҳудудлардаги Galaxy M20 ва Galaxy M30 эгаларини ҳам ушбу янгиланиш билан хушнуд қилади.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Samsung арзон моделлари учун тақдим этганидан сўнг, One UI 2.0 график қобиғи остидаги Android 10 версиясини Galaxy Note 10 ҳамда Note 10+ фаблетларига ҳам тарқата бошлади.

Ушбу янгиланиш декабрдаги хавфсизлик патчларини, Android 10 операцион тизим талқининг асосий ўзига хосликларини ҳамда янги One UI 2.0 график қобиғини ўз ичига олган.

Янгиланган операцион тизим асосидаги прошивка ҳозирча кам сонли Galaxy Note 10 ва Galaxy Note 10+ эгаларига етказилган. Йилнинг охиригача ушбу флагманларнинг барча фойдаланувчилари ундан баҳраманд бўлишлари кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Йил жанги: Samsung vs Apple

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!