Samsung иккита арзон смартфонини тақдимотдан аввал Geekbench’да синаб кўрди

  •   DiMaX
  •  1098
  •  10.06.2020 17:06

Samsung иккита арзон смартфонини тақдимотдан аввал Geekbench’да синаб кўрди

Жанубий кореялик гигантнинг Galaxy A01 модели Canalys таҳлил компаниясига кўра биринчи чоракда энг кўп сотилган смартфонлар рейтингига кирган. Samsung энди унинг давомчисини тайёрламоқда ва бу қурилманинг батареяси корпусдан олинадиган бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy A смартфонларига энди флагманча хусусият қўшилади!

Каталог рақами SM-A013F бўлган мазкур гаджетнинг бозорга Galaxy A01s номи билан чиқиши айтилаётган эди, лекин сўнгги маълумотларга кўра, компания уни Galaxy A01e деб номлаши мумкин. Гарчи модел номи ҳали аниқ бўлмаса-да, унинг асосий хусусиятларини Geekbench аллақачон фош этди:

Бенчмарк маълумотлар базасида акс этишича, бу смартфон атиги 1 гигабайтлик тезкор хотирага, шунингдек, анча кучсиз ва эски – 2017 йили тақдим этилган MediaTek MT6739WW процессорига эга экан! Демак, кутилаётган модел, гарчи ўрта нархли Galaxy A туркумида чиқса-да, анча арзон бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Диққат: Samsung ўз смартфонларига сизга умуман ёқмайдиган янгилик киритяпти!

Samsung тез орада намойиш этишга тайёрланаётган яна битта смартфон эса энг арзон туркумнинг янги вакили – Galaxy M51 бўлади. Geekbench бенчмаркида уни ҳам синаб кўришди ва маълум бўлишича, хусусиятлари юқоридаги Galaxy A01e’никидан юқорироқ ҳам!

SM-M515F модел рақамли бу гаджет саккиз ядроли Qualcomm процессори базасида ишлайди. Чипсетнинг модели кўрсатилмаган, лекин унинг Snapdragon 720 ёки Snapdragon 662 бўлса керак.

Юқоридаги иккала смартфонни ҳам энг сўнгги – Android 10 операцион тизими билан тақдим этишади. Булардан Galaxy M51 шу ойдаёқ расман намойиш қилиниб, 300 доллар атрофидаги нархда сотилиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг навбатдаги арзон смартфонлари – Galaxy M51 ҳамда M31s ҳақида хушхабарлар бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!