Samsung иккита ҳамёнбоп смартфонини Android 10’га эртароқ янгилай бошлади

  •   DiMaX
  •  1699
  •  13.02.2020 16:54

Samsung иккита ҳамёнбоп смартфонини Android 10’га эртароқ янгилай бошлади

Жанубий кореялик техногигант ўзининг Galaxy A туркумидаги – ўрта нархли смартфонларини Android 10 базасидаги OneUI 2.0 прошивкасига апрелда янгилашга ваъда берганди. Sammobile нашрига кўра, ушбу сериянинг иккита вакилига аллақачон бу прошивкалар кела бошлаган.

ЎҚИНГ: Samsung нақ 64 МПлик квадрокамера ва 6000 мА/соатлик батареяга эга арзон «мегамонстр» тақдимот кунини эълон қилди

Манбага кўра, Samsung Galaxy A30 ҳамда Galaxy A50s моделлари аллақачон ўнинчи авлод Android операцион тизимига асосланган OneUI 2.0 интерфейсига янгиланмоқда. Бироқ ҳозирча булардан биринчиси учун апдейтлар фақат Ҳиндистондаги, иккинчиси учун эса Вьетнамдаги фойдаланувчиларга тарқатилмоқда.

OneUI 2.0 прошивкаси билан бирга ушбу моделларга февраль ойидаги Android хавфсизлик патчлари ҳам келмоқда. Бошқа ҳудудлардаги Galaxy A30 ва Galaxy A50s смартфонлари учун ҳам Samsung яқин орада янги прошивкани узата бошласа керак.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A11 ҳақида янги хабар тарқалди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!