Samsung иккита ҳамёнбоп ва оммабоп смартфонига флагманча функциялар қўшди!

  •   DiMaX
  •  1551
  •  08.07.2020 16:13

Samsung иккита ҳамёнбоп ва оммабоп смартфонига флагманча функциялар қўшди!

Одатда компанияларнинг флагманлари ва ўрта нархли смартфонлари нафақат ўзининг процессори, балки бошқа бир қатор функцияларига кўра ҳам фарқланади. Лекин илғор моделлардаги айрим опцияларни дастурий таъминот даражасида ҳамёнбопларига ҳам қўшса бўлади.

ЎҚИНГ: Атиги 99 долларлик смартфон Xiaomi Mi CC9 Pro’дан зўр макросурат олади! (+«жонли» видео)

Samsung компанияси ўзининг ўрта нарх тоифасига мансуб иккита смартфонига навбатдаги янгиланиш билан S-серия вакиллариг камераларида мавжуд бўлган функцияларни жорий этди. Булардан бири йилнинг илк чорагида дунё бўйича энг кўп сотилган смартфон – Galaxy A51 бўлса, иккинчиси DxOMark лабораторияси тестида Honor, Xiaomi ва ҳатто Apple флагманларини енгган селфифон – Galaxy A71 моделидир.

Тегишлича A515FXXU3BTF4 ҳамда A715FXXU2ATG1 версиясидаги апдейтларни ўрнатгач, бу смартфонлар камераларига Single Take, My Filters ва Night Hyperlapse функциялари қўшилади. Мазкур имкониятлардан шу пайтгача фақатгина Galaxy S10, Galaxy S20 ҳамда Galaxy Note 10 флагманларининг эгалари фойдалана олар эдилар.

Single Take функцияси кенг бурчакли объективни қўллаган ҳолда 10 сониялик видеоролик ёзиб олиш имконини беради. Сунъий онг бу видеодан энг яхши чиққан кадрларни танлаб олиб, сурат тарзида сақлайди. My Filters опцияси фотосуратлар учун фильтрларни мустақил тарзда яратишни кўзда тутади. Шунингдек, бу смартфонлар ҳам энди тунда ажойиб Timelapse-видео суратга олишга қодир бўляпти.

Камеранинг янги имкониятларидан ташқари, Galaxy A51 ва Galaxy A71 моделларининг янги прошивкаларига Quick Share ҳамда Music Share файл алмашиш функциялари, фотогалереянинг махсус режими ҳамда суратларни тезкорликда қирқиб олиш имкони ҳам татбиқ этилган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 ҳақида илк маълумотлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!