Samsung инновацион мониторни тақдим қилди

Samsung инновацион мониторни тақдим қилди

Кўпчилик геймерлар ўйинни мириқиб ўйнаш учун 2-3 та мониторни бир-бирига улашни хуш кўрадилар. Samsung эса томонлар нисбати 32:9 (!) бўлган ғайриоддий монитор ишлаб чиқариб, уларнинг ишини осонлаштирди.

49 дюймли CHG90 монитори Quantum Dot LCD панелидан иборат. Унинг пикселлар сиғими 3840 x 1080 белгига тенг. Мониторда ҳар секундда 144 та кадр алмашади. Экран 1.07 миллиард ранг-тусни акс эттиради. Ундаги ёруғлик миқдори 600 nit’га тенг.

Ушбу экран кенгайтирилган HDR ҳамда тасвирни қайта ишлаш жараёнида видеокарта ва экран ўртасидаги маълумот алмашишни мувофиқлаштирадиган FreeSync 2 технологияларига эга бўлган. Экранда 2 та USB портлари мавжуд.

Кенгайтирилган динамик диапозон (HDR)нинг татбиқ қилингани боис, экранда ранглар ўртасидаги қарама-қаршилик яққол сезилади ва унинг равшанлиги юқори даражада. CFG70 монитори суратларни таҳрир қилишда ҳам айни муддао. Windows операцион тизими Samsung’нинг махсус дастурига бу экранни икки қисмга бўлиб ишлатиш имконини ҳам беради.

Мониторнинг 49 дюймли талқини $1499, 32 дюймлиси $699, 27 дюймли талқини $599 доллардан сотилади. Amazon дўкони орқали уларга ҳозирданоқ буюртма олиш бошлаб юборилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.