Samsung ишлатилган iPhone’ларни Apple’дан ҳам қимматроққа сотиб оляпти!

  •   DiMaX
  •  1452
  •  10.10.2018 09:09

Samsung ишлатилган iPhone’ларни Apple’дан ҳам қимматроққа сотиб оляпти!

Турли ишлаб чиқарувчилар «trade-in» дастури доирасида мижозларидан эски маҳсулотларини қайтариб олиш эвазига янгиларини чегирма билан сотишади. Samsung эса бу борада рақибларининг мижозларини ҳам ўзига оғдириб олиш йўлларидан унумли фойдаланмоқчи.

ЎҚИНГ: Samsung’дан янги акция: «iPhone’ни топшир ва Galaxy S8’га 560 доллар чегирма берамиз!»

Жумладан, кишилар ўзининг ишлатаётган iPhone’ларини топширадиган ва ўрнига Galaxy S9, S9 Plus ёки Note 9 оладиган бўлсалар, Samsung бу айфонларни ҳатто Apple таклиф этаётганидан ҳам қимматроққа олишни йўлга қўйди.

Жумладан, яхши аҳволда бўлган iPhone X’ларни жанубий кореялик компания нақ 600 АҚШ долларидан олишга рози. Apple эса ишлатилган юбилей флагмани учун фақат 525 доллар таклиф этади. Лекин iPhone X’лар учун Samsung таклифи вақтинчалик акция характерига эга – 3 ноябрда бу дастур якунига етиб, бу айфонни у яна аввалгидек нархда – 399 доллардан олишга ўтади.

Айтиш керакки, бу – рақобатчиларининг мижозларини ўзига оғдириб олиш учун Samsung йўлга қўйган ягона дастур эмас. Масалан...

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Samsung ҳали эълон қилинмаган Nokia 9 флагманини Galaxy смартфонига алмаштириб бермоқчи!

Шунингдек, жанубий кореялик компания бошқа моделлардаги iPhone’лар учун тўловни икки баробарга оширди. Жумладан, Samsung тутилган iPhone 8 учун 550 доллар таклиф этяпти; бу эса унинг ишлаб чиқарувчиси оладиганидан нақ 200 долларга қиммат нархдир. Apple GiveBack дастури доирасида купертинолик гигант iPhone 7 учун 200 доллар таклиф этаётган бўлса, унинг осиёлик рақиби бу айфонни 300 долларга олишни йўлга қўйган.

iPhone X’дан ташқари, Samsung компанияси «trade-in» дастури доирасида iPhone 8 Plus ва Galaxy S9 Plus учун ҳам 600 доллардан ҳақ тўлашини эълон қилган. iPhone’ини икки баравар нархда топшириш учун унинг эгаси мазкур акцияда қатнашаётган оператор ёки ретейлердан 3 ноябрга қадар Galaxy Note 9, Galaxy S9 ёхуд S9 Plus харид қилиши лозим.

Бундай чегирма билан бўлмаса-да, Apple ҳамда Samsung смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан қулай нархларда олиш имконияти мавжуд. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб онлайн буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш, ҳақини товар қўлингизга текканидан кейин тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга ҳам маъқул келишига ишонамиз.

ЎҚИНГ: Чегирмали iPhone Xs, Xs Max ва бошқа айфонларни Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 9 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.