Samsung Жанубий Кореяда Galaxy A8 (2016) смартфонини намойиш қилди

Samsung Жанубий Кореяда Galaxy A8 (2016) смартфонини намойиш қилди

Бугун Samsung компанияси Жанубий Кореяда 5,7 дюймли Full HD экранга эга, саккиз ядроли Galaxy A8 (2016) смартфонини тақдим этди.

Янги модель тўлиқ металл корпус билан ўралган, 2,1 ГГц частотали Exynos 7420 процессорида ишлайди. Galaxy A8 (2016) смартфонига Mali-T760 русумидаги график чип, 3 Гб тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган.

AMOLED матрицасида ишланган Full HD экран “Always On” функциясини қўллаб-қувватлайди. Модель 3300 мА/ст сиғимдаги батареядан қувватланади, унга 8 МПли олд ва 16 МПли асосий камера ўрнатилган.

Galaxy A8 (2016) Grace UX интерфейсидаги Android Marshmallow дастурида ишлайди. Модель эртага Жанубий Кореяда сотувга чиқарилади. Нархи – 580 доллар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!