Samsung кейинги авлод RAM'ини оммавий ишлаб чиқара бошлади

Samsung кейинги авлод RAM'ини оммавий ишлаб чиқара бошлади

Беш ой олдин 12GBлик LPDDR5 DRAM модулни ишлаб чиқаришни бошлаган кореялик техногигант эндиликда 16GBлик модулларни оммавий равишда ишлаб чиқаришни бошлади.

Пёнтекдаги заводда ишлаб чиқарилиши бошланган модул ҳақида компания ўз сайтида ёзар экан, ушбу янги компонент 10 нанометрли процесс асосига қурилгани ва 5 500 Мбит/сония тезлигида маълумот ўтказиш имконига эга эканлигини таъкидлаган.Пресс-релизда қайд этилишича, платформа 12 гигабитли саккизта ва 8 гигабитли тўртта чипдан таркиб топган ҳамда «ҳозирда мавжуд ўйин компьютерлари ва юқори тоифа лептопларининг DRAM сиғимидан икки баробар каттароқ»дир.

Ушбу технологиянинг муттасил ривожлантириб борилишига сабаб истеъмолчиларнинг қувват, ишлаш, тезлик, такомиллашган 5G ҳамда сунъий онг хусусиятлари, жумладан, ақлли фотографияга бўлган ўсиб бораётган талабидир.Компания учинчи авлод 10 нанометрли (1z) процесси асосидаги 16GB LPDDR5 маҳсулотларини жорий йилдан бошлаб оммавий равишда ишлаб чиқариш борасидаги режаларини ҳам баён қилди. Бунинг натижасида қурилмаларнинг ахборот ўтказиш тезлиги 6 400 Мбит/сонияга етади.

Техногигант ушбу усул билан «премиум мобил қурилмалар, юқори тоифа шахсий компьютерлар ва автоматик технологиялар бозоридаги ўрнини мустаҳкам»лаб олмоқчи.

ЎҚИНГ: «Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» AnTuTu’да салкам 621 000 балл олди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!