Samsung компанияси Exynos 2200 чипини тақдим этди

Samsung компанияси Exynos 2200 чипини тақдим этди

Samsung кеча ўзининг энг сўнгги Exynos 2200 флагман чипсетини тақдим этди. Galaxy S22 серияси айнан ушбу чип билан жиҳозланади. Янги чипсет тўрт нанометрлик жараён асосида яратилган бўлиб, у Xclipse номли GPU билан биргаликда ишлайди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 серияси янги авлод Gorilla Glass шишаси билан жиҳозланади 

График процессор AMD RDNA2 архитектурасига асосланган. Ушбу процессор мобил телефонда нурларни кузатиш ва ўзгарувчан тезликни тақсимлаш каби илғор хусусиятларни тақдим этувчи «якка тартибдаги гибрид график процессор» бўлиб, у бундай хусусиятга эга бўлган биринчи смартфон чипи ҳисобланади. 

Нурларни кузатиш - бу объектларнинг ҳаракати ва рангини ҳисоблаш орқали реал ҳаётдаги ёруғликнинг ҳаракатини акс эттирувчи технология. Ушбу технология ҳақиқий эффект ва графикаларни тақдим этади. Бу хусусиятларни қўллаб-қувватлайдиган ўйинларнинг графикаси эса янада ошади. 

Ўзгарувчан тезликни тақсимлаш - бу компьютер ва консол ўйинларида қўлланиладиган яна бир технология. Ушбу технология кадрлар тезлиги ва ўйиннинг равонлигини яхшилайди. 

Exynos 2200, шунингдек, ARMv9 процессор ядроларини бирлаштирган биринчи чипсет ҳам ҳисобланади. Саккиз ядроли процессор битта кучли Cortex-X2 ядро, учта Cortex-A710 ядро ва тўртта Cortex-A510 кичик ядроларидан ташкил топган. Samsung анъанавий равишда ўз чиплари частотасини ошкор қилмади. 

Янги чипсет такомиллаштирилган GPU ва CPU'га эга. Exynos 2100 билан солиштирганда, унумдорлик икки баравар ошди ва параллель равишда кўпроқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди, бу эса умумий сунъий интеллект иш фаолиятини яхшилайди. 

Exynos 2200 чипи 200 мегапикселли битта камера, 8K видео ёзиш, 120 гертс чатотагача бўлган 4K дисплей ёки 144 гертс частотадаги QHD+ дисплейларни қўллаб-қувватлайди.

Чипсет энг янги LPDDR5 RAM ва UFS 3.1 хотирасига эга. 5G модем ҳам sub-6GHz, ҳам mmWave частоталарида ишлайди, глобал навигация тизими эса барча асосий стандартлар ва сунъий йўлдошларни қўллаб-қувватлайди.

Samsung'нинг таъкидлашича, Exynos 2200 чипини ишлаб чиқариш бошланган. Янги Galaxy S22 серияси айнан ушбу чип билан жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!