Samsung компанияси UFS 4.0 хотира технологиясини тақдим этди

Samsung компанияси UFS 4.0 хотира технологиясини тақдим этди

Смартфоннинг хотира тури харидорлар учун энг муҳим савдо нуқталаридан бири бўлса-да, савдо вақтида бу кўпинча эътибордан четда қолади. Кўпгина Android смартфонлари UFS'дан (Universal Flash Storage) фойдаланади. Бугунги кунда аксарият флагманлар UFS 3.0 ёки 3.1 хотирасига эга. 

Сешанба куни Samsung компанияси UFS 4.0 хотира турини тақдим этди, у Samsung'нинг Gen 7 V-NAND хотираси ва 4200 МБ/с гача бўлган кетма-кет ўқиш тезлиги ва 2800 МБ/с гача бўлган кетма-кет ёзиш тезлигига эга контроллерни қўллаб-қувватлайди. Янги хотира технологияси, шунингдек, олдинги авлодга нисбатан кетма-кет ўқиш тезлигида қувват самарадорлигини 46% га оширади. 

UFS 4.0 хотираси 23.2 Гбит/с гача тезликни қўллаб-қувватлайди, бу UFS 3.1 дан икки баравар тез дегани. Samsung'нинг таъкидлашича, ўтказиш қобилияти катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлашни талаб қилувчи 5G смартфонлари учун жуда мос келади. Янги технология VR, AR ва автомобиль иловаларида қўлланилишини кутилмоқда.

UFS 4.0 технологияси 1ТБ гача бўлган хотирани қўллаб-қувватлаш. Энди 512ГБ ва 1ТБ сиғимга эга кўпроқ смартфонларни кўришни бошлаймиз деган умиддамиз. 

Samsung 3-чоракда UFS 4.0 хотирасини оммавий ишлаб чиқарилишини бошлайди. Йил охири ёки 2023 йилнинг бошларида эса ушбу хотирага эга бўлган смартфонлар сотувга чиқади.  

ЎҚИНГ: Apple янги ақлли соати билан термометрга хайр деймиз! 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.