Samsung кўринмас камерали Galaxy Note 21 Ultra’ни видеода кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  2212
  •  12.01.2021 16:38

Samsung кўринмас камерали Galaxy Note 21 Ultra’ни видеода кўрсатди!

CES 2021 кўргазмасига бағишлаб Samsung компанияси бир нечта видеороликлар чиқарди. Шулардан бири – Galaxy Upcycling номли утилизация дастурига бағишланган лавҳадир.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли бўлажак хит – Galaxy A52’нинг бу жиҳати сизга ҳам ёқмайди

Хулласи калом, эски телефонларнинг «иккинчи ҳаёти» ҳақидаги роликда Samsung ҳали тақдим этмаган ғайриоддий смартфон ишлатилган. Бунга эътибор берган LetsGoDigital ресурси кейин тасвирни тўлдириб эълон қилган.

Видеолавҳадаги қурилманинг экранида олд камера учун на кемтик, на тирқиш кўзга ташланмайди – унда «яширин камера» қўлланган бўлиши керак:

Афтидан, бу ерда Samsung шу йил кузда тақдим этадиган фаблетларнинг энг илғори – Galaxy Note 21 Ultra модели кўрсатилган. Зеро, видеодаги қурилманинг экрани четлари бироз қайрилган. Инсайдерларга кўра, стандарт Galaxy Note 21 дисплейи худди Galaxy Note 20 моделидаги каби текис бўлади, унинг «ультра» версиясида эса Galaxy Note 20 Ultra планшетофонидаги сингари қайрилма дисплей ишлатилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 смартфони ва қадоғи акс этган «жонли» видео тарқалди (+нархлари)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!