Samsung: куйган SUHD-телевизорларга муддатсиз кафолат хизмати кўрсатилади

Samsung: куйган SUHD-телевизорларга муддатсиз кафолат хизмати кўрсатилади

Samsung‘нинг SUHD-телевизорлари, биринчи навбатда, бошқа юқори аниқликдаги аналогларидан янада сифатли ва ёрқин намойиши билан ажралиб туради. Компания дисплейга ёруғлик миқдорини оширишга хизмат қиладиган квант зарраларини қўллаш орқали шундай натижага эришган. Бироқ аввалроқ айнан ушбу қатордаги телевизорларнинг куйиб қолиши юзасидан баъзи мижозлар шикоят билдирган эди. Муаммони фақат сервис марказида ёки янги телевизорни харид қилиб ҳал этиш мумкин эди. Яқинда компания мазкур муаммони бутунлай бартараф этганини маълум қилди.

Samsung Electronics America вице-президенти Дейв Дасснинг айтишича, компания ўз маҳсулотларининг нафақат янги технологиялар билан, балки юқори барқарорлиги билан ҳам ажралиб туришини таъминлашга интилмоқда. Шу мақсадда Samsung куйган SUHD телевизорларга муддатсиз кафолат хизматини кўрсатишга қарор қилган.

Шунингдек, SUHD Quantum Dot 8 ёки 9 линейкасидаги моделларни олдинроқ сотиб олган харидорларга ҳам куйиб қолган телевизорлар бепул таъмирлаб берилади ёки янгисига алмаштирилади. Ҳозирча бундай дастур фақат АҚШда амал қилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.