Samsung кутилмаганда Galaxy S10 флагманларини 300 долларгача арзонлаштирди!

  •   DiMaX
  •  6191
  •  04.10.2019 17:48

Samsung кутилмаганда Galaxy S10 флагманларини 300 долларгача арзонлаштирди!

Смартфонсозлар одатда янги моделни тақдим этиш арафасида олдингиларининг нархларини пастлатишларига гувоҳ бўламиз. Жанубий кореялик техногигант ҳам Galaxy S10 туркумидаги қурилмаларини арзонлаштирди.

ЎҚИНГ: Samsung энг ихчам ва арзон Galaxy A смартфонини тайёрлаяпти!

Афсуски, мазкур арзонлашув ҳозирча компаниянинг АҚШдаги онлайн дўконигагина тегишли. Лекин мазкур флагманлар нархлари бошқа мамлакатлар бозорларида ҳам тушишини кутиш мумкин.

Samsung айнан катта ҳажмли ички хотирага эга илғор версияларни, лекин яхшигина арзонлаштирган. Масалан, Galaxy S10 (сотиб олиш) моделининг 512 ГБлик доимий хотирали вариантининг нархи 1150 доллардан 950 долларга туширилган, яъни у 200 долларга арзонлашган. Худди шундай конфигурацияли Galaxy S10+ (харид қилиш) ҳам шунчага арзонлаштирилган – уни энди 1050 долларга олиш мумкин. Ички хотираси 1 терабайтлик Galaxy S10+ эса нақ 300 долларга арзонлашиб, нархи 1300 долларгача тушган. Туркумнинг кенжаси – Galaxy S10e эса, афсуски, ҳозирча арзонлашмаган.

Эслатиб ўтамиз: ҳозиргача глобал бозорга чиққан бир қатор Samsung телефонларини 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Етиб келдик: Xiaomi каби, энди Samsung ҳам смартфонларини рекламага тўлдириб ташлайди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.