Samsung кутилмаганда Galaxy S21 FE суратини расмий Instagram-саҳифасига чиқарди!

  •   DiMaX
  •  532
  •  10.08.2021 10:45

Samsung кутилмаганда Galaxy S21 FE суратини расмий Instagram-саҳифасига чиқарди!

Жанубий кореялик техногигант Galaxy S21 FE (ёки Galaxy S21 Fan Edition) номли смартфонини Galaxy Unpacked тадбирида тақдим этмаслиги айтилган эди. Аммо компания кутилмаганда ўзининг Instagram-саҳифасида унинг суратини эълон қилди!

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 чипли янги флагманини Samsung ҳатто Galaxy S20 FE’дан ҳам арзон чиқаряпти!

Ижтимоий тармоқдаги Samsung расмий саҳифасида эълон қилинган қуйидаги суратда акс этган смартфонни Samsung Galaxy S21 FE, дейишмоқда. Бунинг расмий тасдиғи йўқ, аммо компания бу расмни тезда саҳифасидан олиб ташлаганига қараганда, бу – чинданам ўша модел.

Samsung Galaxy S21 FE бу суратда Galaxy Book ноутбуки ҳамда Galaxy Buds Pro қулоқчини билан бирга кўрсатилган. Оригинал пост тезда ўчириб ташланган бўлса-да, сурат аллақачон интернетда тарқалиб кетган.

Ушбу қурилманинг техник хусусиятлари билан ушбу хабаримизда танишиб чиқишингиз мумкин. Ўзбекистонда сотилаётган айрим Samsung Galaxy смартфонларининг август ойидаги нархларини эса мана бу ерда эълон қилганмиз

ЎҚИНГ: Энг кучли ҳамёнбоп Samsung смартфонини анбоксинг видеоси тўлиқ фош этди! (+Geekbench тести)