Samsung лазер-проекторли “ақлли соат” ишлаб чиқаради

Samsung лазер-проекторли “ақлли соат” ишлаб чиқаради

Samsung Electronics лазерли проекторга эга “ақлли соат”ни ишлаб чиқариш учун патент олди. Бу технология ёрдамида соат имкониятларидан қурилма интерфейсидаги проектор узатаётган лазер нурлари орқали турли ўлчамларда фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда phoneArena нашри хабар тарқатмоқда.

Ҳужжатда ёзилишича, инновацион соат камера ҳамда проектор билан таъминланган бўлади. Проектор лазер нури ёрдамида хоҳлаган юзага виртуал экран тасвирини туширганда соат камераси орқали уни назорат қилиш мумкин.

Samsung вакилининг сўзларига кўра, лазерли проектордан турли тасвирларни хоҳлаган ўлчамда, жумладан катта деворларга узатишда, виртуал экран орқали маълумотларни қурилмага киритишда фойдаланиш мумкин.

Мазкур лазерли проектор патенти нафақат смартвоч, шунингдек виртуал воқелик кўзойнаклари, стол компьютерлари технологиясида ҳам татбиқ этилади.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Lenovo компанияси ҳам 2015 йилда лазерли проекторга эга илк смартфонни тақдим этган эди.

Инновацион соатлардан бугунги кунда инсон саломатлигини назорат қилувчи, қўшимча маълумотлар билан танишиш, смартфонда кириш-чиқиш хатларини амалга оширишда муҳим қурилма сифатида фойдаланилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.