Samsung ловиясимон симсиз қулоқчини ва яна бир девайсини Galaxy Note 20’лардан олдин чиқаради (+видео)

  •   DiMaX
  •  554
  •  11.06.2020 12:13

Samsung ловиясимон симсиз қулоқчини ва яна бир девайсини Galaxy Note 20’лардан олдин чиқаради (+видео)

Жанубий кореялик техногигант бу йилги Galaxy Unpacked тадбирини онлайн тарзда, 5 август куни ўтказади. Компания унда Galaxy Note 20 туркуми фаблетлари ва Galaxy Fold 2 букламафонини намойиш этади.

ЎҚИНГ: Ер думалоқ, Galaxy Note 20 эса...

Мазкур тақдимотда Samsung яна иккинчи «раскладушка»си – Galaxy Z Flip 2 смартфонини ҳам кўрсатиши кутилмоқда. Булардан ташқари, Galaxy Unpacked маросимида навбатдаги Galaxy Watch смарт-соати ҳамда янги буткул симсиз қулоқчин ҳам тақдим этилишини айтишаётганди. Лекин сўнгги хабарларга кўра, бу икки аксессур ундан ҳам олдин – июлдаёқ намойиш қилинади.

Samsung бу йилги қулоқчинини ловия шаклида тайёрлаган ва Galaxy Buds Live деб номланади. Айрим хабарларда уни Galaxy Buds Bean ёки Galaxy Buds X деб ҳам аташган.

Ушбу қулоқчин августнинг бошида сотувга чиқишини ва нархи 150 доллардан пастроқ бўлишини айтишяпти. Эҳтимол, Galaxy Note 20 ёки Samsung букламафонларидан бирига олдиндан буюртма берувчиларга бу қулоқчиндан қўшиб ҳам беришар.

Компаниянинг ақлли соати ҳақида эса қуйидаги хабаримизда маълумотлар берганмиз:

ЎҚИНГ: Навбатдаги Galaxy Watch: ҳарбий ҳимоя, механик гардиш, ЭКГ ва қон босими датчиги...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!